Latest news

18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  4 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  1 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  3 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  5 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  4 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида News

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида

Жорий йилги футбол мусобақаларида "Пахтакор" дарвозасини Санжар Қувватов қўриқламоқда.

Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган "шерлар"нинг натижаларида албатта Қувватовнинг ҳам ҳиссаси бор. Айниқса биринчи даврада "Навбаҳор", "Турон", "Бухоро" билан учрашувларда қайтарган пенальтилари жамоасига 9 очкони тақдим қилди. Чемпионлик учун кураш ва бошқа мавзуларда Санжан Қувватовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. 


- "Пахтакор" мавсумни бир текис ўтказа олмаётган бўлсада, турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Бу чемпионлик характери сабабми ёки бошқа жамоалар етарлича кучаймаганиданми?

- Албатта бу йил мавсум давомида очко йўқотишлар, айрим паллаларда "қоқилишлар" кўп бўлганини инкор қилмайман. Лекин шунга қарамай жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб пешқадамлик қилмоқда. Бу мураббий ва футболчиларнинг меҳнати туфайли юзага келяпти. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлаётганини айтиш жоиз. Мавсум якунида меҳнатларимизни самарасини кўриш насиб қилсин, деб қоламан. 

- "Навбаҳор" билан кечган 2та учрашувда ҳам жамоа ғалаба билан майдонни тарк этди. Айнан шу баҳс чемпионлик масаласига аниқлик киритдими?

- Чемпионат ҳали тугамади. Қизиқарли ва марказий ўйинлар ҳали олдинда. Қолаверса, чемпионлик учун кураш давом этяпти. "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба албатта биз учун чемпионлик йўлида имкониятларимизни оширади. 

- Сўнгги йилларда қайси жамоа "Пахтакор" даражасига яқинлаша олди?

- "Насаф" ва "Навбаҳор"ни айтган бўлардим. 

- Иккинчи даврада жамоага келиб қўшилган Павел Павлюченко Элдор Суюуновга нисбатан қанчалик рақобат қила оляпти?

- Элдор Суюнов ва Павел Павлюченко миллий терма жамоадаги дарвозабонлар ҳисобланади. Табиийки, рақобат ҳам шунга яраша, деб ўйлайман. Бу нарса футболчини ўсишига хизмат қилади. Рақобат бўлгани доим ёқимли.

- Қолган гуруҳларга нисбатан "Пахтакор"га енгилроқ рақиблар рўбарў келди. ОЧЛда гуруҳдан чиқиш пайти келди...

- Албатта ОЧЛда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизга қайси рақиб тушишининг фарқи йўқ. Ким билан, қаерда, қачон фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Бироз ортга қайтсак. Тошкентга 2014 йил келишга яқин келгансиз. Ўшанда Абрамов бошчилигидаги "Локомотив" таклиф билан чиққан эди. Нима учун трансфер амалга ошмаган? "Машъал"да узоқ вақт қолиб кетиш фаолиятизга қандай таъсир қилди?

- Бундай таклиф бўлганини эслолмайман. "Машъал"да 10 йил тўп тепдим. Яхши кунлар ҳам бўлди, ёмон кунлар ҳам. Ўшанда сўнгги йилларда ўзимда пасайишни сездим ва жамоадан кетишга қарор қилдим. "Насаф"дан тушган таклифга эса иккиланмасдан рози бўлдим.

- Фаолиятингиздаги қайси учрашувни ёдга олишни истамайсиз?

- "Жар" стадионидаги БАА билан кечган учрашувни нафақат мен балки кўпчилик эслашни истамаса керак. 


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика