Latest news

17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  0 16:52"Навоий ФА" - "Пахтакор" 0:2  1 16:30Ўзбекистон Кубоги. Наманган ФА - "Бунёдкор" 1:1  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 1:0  1 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   5 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  2 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  14 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  3 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  13 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  14 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  8

Санжар Қодирқулов: “Нефтчи”да чемпионлик руҳияти бор” News

Санжар Қодирқулов: “Нефтчи”да чемпионлик руҳияти бор”

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасининг янги аъзоси Санжар Қодирқулов нима учун ушбу жамоани танлагани ҳақида фикр билдирди.

Авваломбор Санжар сизни жамоамиз аъзосига айланганингиз билан табриклайман!

—Табригингиз учун раҳмат. Мен ҳам Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони бўлган жамоа аъзоси бўлганимдан жуда ҳам хурсандман!

"Нефтчи" клубига ўтишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз?

—Ўтган мавсумда Ўзбекистон Про лигаси вакили "Локомотив" шарафини ҳимоя қилдим. Олдимизга эса Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган эди. Бу режани амалга оширгач якунланган мавсумдан сўнг "Нефтчи" жамоаси вакиллари менга алоқага чиқишди ва улар билан кўришдим. Аниқ мақсад ва режалар ҳақида гаплашиб олганимиздан сўнг менинг "Нефтчи"га ўтишим ойдинлашди.

Жамоага мослашиш жараёни қандай кечмоқда?

—Жамоага мослашиш жуда яхши ўтди.Чунки, клуб таркибидаги кўплаб футболчилар билан аввал ҳам йўлларимиз кесишган. Мисол учун, Анвар Ғофуров ва Шароф Муҳитдиновлар билан турли ёшдаги терма жамоаларимизда бирга ўйнаганмиз. Бундан ташқари Диёр Туропов ва Ғулом-Ҳайдар Гулямов билан ҳам  илгари бирга тўп сурганмиз. Энг асосийси, шуни тушуниб етдимки, клубда ҳамма бир-бирлари билан жуда аҳил ва бир оиладек экан. Шу ҳолат менга манзур бўлди.

Хабарингиз бор, "Нефтчи" Суперлиганинг ўтган мавсумида  анча кучли ўйин кўрсатди.Шу ҳусусида нима дея оласиз?

—Албатта имкони борича "Нефтчи"нинг ўйинларини кузатиб бордим.Айтиб ўтиш жоиз, анча тартибли ва томошабоп ўйинларнинг гувоҳига айландим.Бундан ташқари, мураббий фалсафаси жамоа ўйинларида яққол сезилди. Футболчилар майдонда мураббий кўрсатмаларини аниқ бажара олишга эришдилар. Ушбу омиллар жамоани юқори ўринларда ва узоқ вақт мағлубиятсиз юришини таъминлади. Шунингдек, ЎзПФЛ сайтида юқори ўринларни эгаллаган беш жамоа ичида ўзаро учрашувлардаги кўрсаткичи бежизга эмаслиги яққол кўринди.Шу аснода, Виталий Григорьевич бежизга ўтган мавсумнинг энг яхши уч мураббийи қаторида кўрилгани йўқ. Ўтган мавсумда ҳақиқатан ҳам бош мураббий тактик жиҳатдан анча кучли кўриниш олди. 

Йиғинлар давом этмоқда, машғулотлар ҳақида фикрларингизни билсак?

—Қишда машғулотлар қийинроқ ўтиши табиий ҳол. Лекин,ушбу машғулотлар орқали янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Қачонлардир "Нефтчи" жамоаси таркибида ўйнаш ҳақида ўйлаганмисиз?

—Азалдан Фарғонада футболни жуда севишади. Адашмасам "Истиқлол" стадионидаги ўйинларга бу йил ҳар бир ўйинда ўртача 12000 дан ошиқ мухлислар ташриф буюришди. Ҳозирги кунда республикамизда бу аъло даражадаги кўрсаткич ҳисобланади. Мен қачондир стадиони мухлислар билан тўлиб-тошган жамоада ўйнаш истагида эдим ва бу нарса худо хоҳласа Фарғонада рўёбга чиқиши мумкин. Ҳолбуки, "Нефтчи" жуда катта тариҳга эга бўлган клуб. Мен ҳам ушбу жамоанинг бир бўлагига айланганим албатта ёқимли ҳолат. Шуни аниқ айта оламанки, "Нефтчи"да чемпионлик руҳияти мавжуд. 

Танлаш имкони берилганда қайси рақамда ҳаракат қилар эдингиз?

—Имкони бўлса ўзимга қадрли 17-чи рақамда ҳаракат қилган бўлар эдим.

Жамоамиз таркибида янги мавсум учун қандай мақсад қўйдингиз?

—Насиб қилса чемпион бўлмоқчиман! Бу албатта яхши ниятларимдан биридир. 

Фарғоналик мухлислар ҳақида фикрларингиз ва тилакларингиз?

—Фарғоналик мухлислар билан ҳали танишиб улгурганим йўқ. Хабарим бор, ўтган мавсумда"Нефтчи" мухлислари Фарғонада ҳам, сафар учрашувларида ҳам  жамоани ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Буни ТВ орқали кузатганимда уларнинг  ҳайқириқлари эшитилиб турар эди. Шундай ашаддий ва жонкуяр мухлисларни келаси мавсумда ғалабалар орқали хушнуд қилишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика