Latest news

14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  1 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  1 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  3 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  10 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  44

SANIX халқаро кубоги. Ўзбекистон иккинчи ва учинчи ўйинларда ғолиб бўлди News

SANIX халқаро кубоги. Ўзбекистон иккинчи ва учинчи ўйинларда ғолиб бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Япониядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этмоқда.

1999 йилда таваллуд топган футболчилардан таркиб топган терма жамоа SANIX халқаро кубоги турниридаги ишт ирокини 17 март куни бошлади. Ушбу турнирда Ўзбекистон билан бир гуруҳдан Япония U-17, Жанубий Корея U-17 шунингдек Хитой пойтахти Пекин шаҳри спорт мактаблари тарбияланувчиларидан ташкил топган Пекин U-17 терма жамоаси ўрин олган.

Бошқа гуруҳларда эса Япония маҳаллий клубларининг 17 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган жамоалари ўрин олган. Мусобақада жами 16та жамоа иштирок этмоқда.

Ўзбекистон U-17 дастлабки учрашувни Японияга қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди. Мусобақа регламентига кўра дуарнг билан якунланган асосий вақтдан сўнг, пенальтилар серияси ўтказилди ва унда япронияликлар ғалабани қўлга киритди — 5:3.

Жанубий Корея ва Пекин ўртасидаги ўйин корейсларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

17 март кунининг иккинчи ярмида ушбу мусобақа доирасида жамоалар иккинчи учрашувларини ўтказишди. Унда Аҳмаджон Мусаев бошчилик қилаётган жамоа Пекин ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Учршувдаги ягона голни ўйиннинг 68-дақиқасида Жаҳонгир Аҳмедов киритди.

Япония эса Жанубий Корея ўсмирлари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

SANIX халқаро кубоги

Ўзбекистон U-17 - Пекин U-17 1:0

Гол:
Жаҳонгир Аҳмедов (68)

Ўзбекистон U-17:1. Акром Хўжаев, 4. Отабек Бекбоев, 5. Худойшукр Сатторов, 6. Достонбек Бердиқулов, 7. Бобуржон Асқаров, 8. Жаҳонгир Аҳмедов,10. Зокиржон Аҳмаджонов, 11. Жаҳонгир Абдуаломов, 15. Ислом Кенжабоев, 17. Афзалжон Холмуҳамедов,21. Жавоҳир Қиличев.

Захира: 12. Умиджон Эргашев, 2. Бурхон Усмонов, 3. Илҳомжон Алижонов 9. Камрон Саидазимов, 13. Абдулло Раҳимжонов, 14. Жасур Раҳимов, 16. Сухроб Иззатов, 19. Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов18. Дониёр Азизов

18 март куни эса турнирнинг навбатдаги учрашувлари бўлиб ўтди. Аҳмаджон Мусаев жамоаси 3-тур ўйинлари доирасида Жанубий Кореялик тенгдошларига қарши майдонга тушди. Учрашув асосий вақтида ғолиб аниқланмади ва турнир регламентига кўра пенальтилар серияси ўтказилди. Унда ўзбекистонликлар 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Гуруҳдаги бошқа ўйинда эса Япония U-17 Пекин ўсмирларини 8:1 ҳисобида мағлуб этди.

Таъкидлаш керакки, мусобақа регламентига кўра, ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонган жамоага 4 очко, асосий вақтда мағлуб бўлган жамоага 0 очко, пенальтилар серияси бўйича ғалаба қозонган жамоага 2,5 очко, пенальтилар бўйича мағлуб бўлган жамоага 1,5 очко берилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичида 8 очко жамғариб, кейинги босқичга йўл олди. Гуруҳ ғолиби эса Япония U-17 терма жамоаси бўлди. Улар 10,5 очко жамғарган.

Турнир доирасидаги навбатдаги учрашувлар эртага, 19 март куни бўлиб ўтади.

SANIX халқаро кубоги

Жанубий Корея U-17 - Ўзбекистон U-17 0:0 (5:6 – пен.)

Ўзбекистон U-17
: 12. Умиджон Эргашев, 6. Достонбек Бердиқулов, 7. Бобуржон Асқаров, 8. Жаҳонгир Аҳмедов, 9. Камрон Саидазимов, 14. Жасур Раҳимов, 15. Ислом Кенжабоев, 16. Сухроб Иззатов, 17. Афзалжон Холмуҳамедов, 18. Дониёр Азизов, 19. Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов

Захира: 1. Акром Хўжаев, , 2. Бурхон Усмонов, 3. Илҳомжон Алижонов, 4. Отабек Бекбоев, 5. Худойшукр Сатторов, 10. Зокиржон Аҳмаджонов, 11. Жаҳонгир Абдуаломов, 13. Абдулло Раҳимжонов, 21. Жавоҳир Қиличев.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика