Latest news

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  137 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Санъат Шихов: "Кейинги йили ҳам "Динамо"да тўп тепаман" News

Санъат Шихов: "Кейинги йили ҳам "Динамо"да тўп тепаман"

"championat.asia" сайтининг байрам тадбирига Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ҳужумчиси Санъат Шихов ҳам ташриф буюрди.
Тадбир якунида эса футболчи ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Мана шу Ўзбекистонда энг яхши футбол сайти "championat.asia" нинг уч йиллик байрами билан барча ижодкорларни муборакбод этаман. Шоу биз кутгандан ҳам кўра аъло даражада ўтказилди. Ўйлашимча ушбу тадбирдан сўнг мухлисларнинг ва футболчиларнинг бир-бирига бўлган муносабати ўзгариб ҳаммада футболга меҳр ошади. Мана шундай тадбирлардан қанчалик кўп ўтказиб турилса , бу жуда фойдали бўлади. Ҳар бир мухлис ўз севимли футболчиси билан майдонда ҳаракат қилишни истайди ва биз бундан хурсандмиз. Шахсан мен бундай тадбирларда имкониятим борича барчасида иштирок этишни истардим. Ушбу тадбирга ташриф буюрганлар кўрдики, бу ҳаммада катта таассурот қолдирди. Биз мухлислар учун ўйнаймиз ва уларни ҳамиша хурсанд қилишимиз керак. Энг асосийси агар мана шунга ета олган бўлсак биз хурсандмиз. Очиғи мен учун утилмас кун бўлди" - дея тадбир ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтади Санъат Шихов.

- Санъат вақтдан фойдаланиб сўраб қолсак. Кейинги мавсум сизни қайси жамоада кўрамиз?
- Бу борада аниқ қарорим бор. Ишонтириб айтаманки Самарқанднинг "Динамо" жамоасида мени қадрлашади ва шу клубда давом эттираман. Клубнинг ўз режалар бор ва бу менга маъқул. Шундай экан кейинги йилда "Динамо" жамоасида бўламан. 

Ҳумоюн Давуров ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика