Latest news

00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиш ва ҳис қилиши керак"  1 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  14 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16

Санъат Шарипов Жанубий Африка футбол ассоциациясидан таклиф олди News

Санъат Шарипов Жанубий Африка футбол ассоциациясидан таклиф олди

Швейцариянинг Цюрих Университетини тамомлаган ўзбекистонлик таниқли агент Санъат Шарипов Жанубий Африка футбол ассоциациясидан таклиф олди.

Жаҳон футболига халқаро тоифадаги мутахассислар етказиб берувчи университетнинг Халқаро спорт ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистратура йўналишини муваффақият билан битирган Шарипов энди Жанубий Африка футбол ассоциациясида фаолият олиб боради. У куни-кеча Йоханнесбург шаҳрига учиб кетди.

- Фаолиятимдаги янги воқеадан хурсандман. Аслида яна бир таклиф Жазоир футбол федерациясидан бўлганди. Бироқ менга Жанубий Африка варианти маъқулроқ туюлди. ЖАР Конфедерациялар кубоги ҳамда жаҳон чемпионатидек йирик мусобақаларнинг ташкилотчиси бўлган Африканинг ягона давлати. Бу ердаги инфратузилма жуда ҳам замонавий кўринишга эга. Жанубий Африка футбол ассоциациясида катта халқаро тажриба мавжуд. Уларнинг бошқа мамлакатлар футбол федерациялари билан халқаро алоқалари ҳам анча баланд савияда. Шундан келиб чиқадиган бўлсам, мени у ерда ниҳоятда қизиқарли ва муҳим иш жараёни кутмоқда. Футболчи ва мураббийларни, айниқса, хорижда тўп сураётган ўйинчиларни терма жамоаларга жалб қилиш ҳусусиятларини ўзлаштираман.

Муваффақиятли натижаларни қўлга киритиш борасида (улар учта ЖЧда қатнашишган: 1998, 2002 ва 2010) ЖАРда мавжуд иш ҳақи тўлаш, мукофот пуллари, солиқлар, суғурта тизимларини ўрганаман. Бразилия, Коста-Рика, Австралия, Испания каби термалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказаётган ЖАР миллий терма жамоасига мутасаддилар бу беллашувларни қай йўсинда ташкил қилиб бера олаётганлари бўйича ҳам тажриба орттирмоқчиман. Ушбу ўйинларни ташкил этишда рақиблар билан музокаралар қанчалик эрта бошланиши, бу баҳслардаги тижорат, реклама ва маркетинг масалаларини ҳам чуқур таҳлил қилишни кўзлаганман, - дейди Санъат Шарипов.

Биз барча ўзбекистонлик мухлислар номидан юртдошимизга халқаро футбол йўналишида олиб бораётган меҳнатларига муваффақиятлар тилаймиз!

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика