Latest news

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  3 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  7 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  23 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Сан-Паулудаги ЖЧ-2014 очилиши бўладиган стадионда қурувчи ҳалок бўлди News

Сан-Паулудаги ЖЧ-2014 очилиши бўладиган стадионда қурувчи ҳалок бўлди

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги стадион қурилишида қатнашаётган ишчи ҳалок бўлди.
Associated Press ахборот агентлининг 29 март, шанба куни тарқатган хабарига кўра, бу стадионда 2014 йил ёзида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиши ўтказилиши керак.

Вақтинчалик ўриндиқларни ечишга қарашаётган ишчи саккиз метр баландликдан йиқилган ва шифохонада вафот этган. Қурилиш компанияси ва тиббиёт муассасаси ходимлари ишчининг ҳалок бўлганини тасдиқлашди.

Рўй берган ҳодиса «Арена Коринтианс» (бошқа номи – «Итакеран») стадионини топшириш муддатларига таъсир қилиш-қилмаслиги ҳозирча номаълум. Қурувчилар шунда ҳам 2013 йил ноябрида рўй берган минорали краннинг ағдарилиши сабаб режадан ортда қолишмоқда – ушбу фавқулодда ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлган, шарқий трибуналарнинг бир қисми эса вайрон бўлганди.

ФИФА «Арена Коринтианс» май ойи ўрталарига, яъни, ЖЧ-2014’нинг 12 июнда бўладиган очилишидан бир ой аввал фойдаланишга топширилишини кутмоқда. Ушбу объектдаги қурилиш ишлари 2014 йил ёзидаёқ якунига етиши керак эди.

Режа бўйича ушбу стадион жаҳон чемпионатидан бир йил аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги учрашувларига мезбонлик қилиши керак эди. Бироқ молиялаштиришдаги узилишлар сабаб арена ҳалигача қуриб битказилгани йўқ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика