Latest news

23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  5 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7

Самвел Бабаян журналистлар билан учрашди News

Самвел Бабаян журналистлар билан учрашди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи — Самвел Бабаян спорт журналистикаси соҳасида фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакиллари билан норасмий учрашув ташкил этди.
Ушбу йиғилишни уюштириш ғояси миллй терма жамоаниг янги бош мураббийидан чиққан бўлиб, ундан кўзланган мақсад юртимизда футболни ёритаётган барча нашрлар вакиллари билан ташиб олиш, уларнинг ғоя, таклиф ва танқидларини тинглаш, биргалашиб уларни бартараф этиш ва энг муҳими миллий терма жамоа атрофида барча, шу қаторда журналистларни ҳам бирлаштириш, бир мақсад йўлида ҳамжиҳатликда иш олиб боришдан иборат эди.

Давра суҳбати шаклида ўтган бу йиғилишда мутлақо очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бош мураббий журналистларнинг барча саволларига жавоб берди. Уларни қизиқтирган барча муаммоларга ойдинлик киритди. Журналистлар терма жамоа билан ишлашда шу вақтгача юзага келган қийинчиликлар ҳақида бош муарббийга гапириб, уларга яна дуч келмаслик учун амалий ёрдам беришини сўрашди ва терма жамоалар маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика