Latest news

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  41 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Самвел Бабаян: "Ўткир Юсупов жамоамиз етакчиларидан бири" News

Самвел Бабаян: "Ўткир Юсупов жамоамиз етакчиларидан бири"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи навбатда "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа жуда яхши ўйин кўрсатди. Жамоавий бирдамлик асосида ғалабага эришдик. Бугунги ўйин учун жамоанинг ҳар бир аъзосига миннатдорчилик билдираман. Ўткир Юсупов бизни жуда қийин вазиятларда қутқара олди. У жамоамиз етакчиларидан бири. 

"Насаф" жуда кучли рақиб. Ҳар қандай жамоа қаршиликларга қарши ўйинларда қийналиши турган гап. Навбатдаги учрашувларда жамоага омад тилайман.



- "Навбаҳор" учун чемпионатда ғолиб чиқиш осонроқми ёки кубокдами?

- Бу йилги мавсумда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Чемпионатми, кубокми, ҳеч бир ўйинда осонликча ғалаба қозона олмайсиз. Кубок ғолиби халқаро майдон йўлланмасига эга чиқади. Бизнинг гуруҳда интирига жуда юқори. Ўтган мавсум ярим финал ва финал иштирокчилари жой олган гуруҳ. Бундай ҳолатда гуруҳдан чиқишнинг ўзи катта масъулият талаб этади.

- Интервьюларингизнинг бирида "Навбаҳор"да Игорь Голбаннинг ўрни сезилаётгани ҳақида айтгандингиз. Бугун жамоангиз ҳимоя чизиғи кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?

- Бугун бутун жамоамиз яхши ўйнади. Бирдамлик эвазига ғалаба қозондик. Игорь Голбан жуда яхши футболчи. У билан дўстона муносабатларни сақлаб қолганмиз.




Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика