Latest news

19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  9 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23

Самвел Бабаян Олий Лига жамоалари мураббийлари билан учрашди News

Самвел Бабаян Олий Лига жамоалари мураббийлари билан учрашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Олий Лига жамоалари мураббийлари ва раҳбарлари билан учрашди.
Олий Лига клубларидан фаолият олиб бораётган мураббийлар ва терма жамоа бош мурааббийининг ушбу учрашувидан кўзланган асосий мақсад — мамлакат бош жамоасига муносиб номзодларни етказиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси ва терма жамоага муносиб футболчилар борасида тавсиялар, мураббийларнинг бу борадаги фикрларини билишдан иборат эди.

Йиғинга таклиф этилган барча мураббийлар ташриф буюришди. Шунингдек ушбу мажлисда ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магометов, терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжоновлар ҳам иштирок этди.

“Биз, ҳаммамиз, клублар, мураббийлар, мухлислар, ҳамма-ҳамма терма жамоа атрофида бирлашишимиз керак!”, — дея йиғиндан кўзланган энг асосий мақсадни тушунтирди Самвел Бабаян. Унинг алоҳида таъкидлашича Ўзбекистонда футболнинг кейинги ривожи терма жамоаларнинг халқаро мусобақаларидаги иштирокига боғлиқ.

Сўзида давом этаркан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳар доим ҳар бир мураббийдан ўрганишга таёр эканини билдириб, шундай деди: “Ўрганишнинг кечи йўқ. Ўрганишдан тортинмайман. Мураббийлар, футболчилар, журналистлар, мухлисларни эшитаман, улардан ўрганаман. Мен учун ҳар қандай фикр қадрли. Мен ҳаммани эшитишга тайёрман. Худо кўриб турибди, ниятим бир — терма жамоани Жаҳон Чемпионатига олиб чиқиш. Менга ишонч билдирилдими, уни оқлаш учун боримни бериб ишлайман, зеро бу Ватанимизнинг бош жамоаси!”.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян 23 июнь куни Миржалол Қосимовнинг ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Шундан сўнг у, терма жамоалар маркази ходимлари, ўзининг штабига кириши кутилаётган мураббий ва мутахассислар ҳамда журналистлар, шунингдек Олий Лига жамоалари мухлислар клублари етакчилари билан учрашув ўтказган эди.

Миллий терма жамоа мураббийлар штаби тасдиқлангач, Самвел Бабаян терма жамоа бош мураббийи сифатида матбуот анжумани ўтказади.

Самвел Бабаяннинг бош мураббий сифатидаги илк расмий учрашуви, ҳозирча, 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйин бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш баҳсларини 16 июнда Шимолий Кореяга қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган. Бугунги кун ҳолатига қадар H саралаш гуруҳида 2 та ўйинда 6 очко жамғарган Шимолий Корея ва Филиппин терма жамоалари пешқадамлик қилиб туришибди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика