Latest news

13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  0 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  3 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  4 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  1 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  7 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  3 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  1 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  7 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  2 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  3 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  2

Самвел Бабаян: "Мураббийлар штабидагилар менга ёрдам беришади" News

Самвел Бабаян: "Мураббийлар штабидагилар менга ёрдам беришади"

Хабар берилганидек, кеча "Пахтакор" клуби акциядорлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда жамоа бошқарув тизимида ўзгариш бўлгани маълум қилинганди.
Унга кўра, "Пахтакор" президенти Ботир Раҳимов акциядорлар билан келишган ҳолда бош мураббий лавозимидан воз кечиб, жамоа бошқарув тизими, клуб ва академиянинг натижалари учун асосий жавобгар шахс сифатида Самвел Бабаянни тасдиқлади. Демак, бундан буён жамоаларнинг натижаларига Самвел Вячаславлович масъул бўлади. Шу кунгача вице-президент сифатида ишлаб келаётган Бабаян "CA"га қисқача интервью берди.

- Самвел ака, ўзбек футболи учун янгилик бўлган ҳолат ҳақида маълумот берсангиз.
- Бундай тизим Европада оммалашган. Яъни клуб менежери клуб академияси, бошқарув тизими, асосий жамоа натижаларига жавобгар бўлади. Клубимиз акциядорларининг йиғилишида шундай қарорга келинди. Ўзингиз айтганингиздек, футболимиз учун бу янгилик бўлди. Бу ўзгариш ўзини қай даражада оқлашини вақт кўрсатади.

- Машғулотларни ким ўтказади?
- Мураббийлар штабидагилар бу борада менга ёрдам беришади.

- Ўйиндан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманларида ким иштирок этади?

- Буни ўйлаб кўрамиз, балки ўзим қатнашарман.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика