Latest news

02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  4 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  0 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  0 01:00Европа лигаси. Сўнгги тур ўйинларидан онлайн ҳисоб  10 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  14 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  2 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1

Самвел Бабаян: "Керак бўлса, кунига 24 соат ишлашимиз зарур" News

Самвел Бабаян: "Керак бўлса, кунига 24 соат ишлашимиз зарур"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйлайманки, "Навбаҳор"нинг ўйини стадионга келган мухлисларга манзур келди. Шу кунгача 3 та расмий ўйин ўтказган бўлсак, бугунгина имкониятларимиздан келиб чиқиб, яхшироқ тўп тепдик. Олдинда ишлар кўп. Футболчиларга раҳмат айтаман. Натижадан мамнунман. Ҳар бир ўйинда илк дақиқалардан охириги сонияларгача ишқибозларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – дейди Самвел Бабаян.

- Кейинги турда "Навбаҳор" "Пахтакор"га қарши сафарда ўйин ўтказади. Дарҳақиқат, рақиб – жиддий жамоа. "Навбаҳор" учшбу ўйинда ҳам ғалаба қозонишни уддасидан чиқа оладими?

- Бугунги кунда бизга кейинги рақиб ким бўлишининг аҳамияти йўқ. Принципимизга кўра, ҳар бир кейинги ўйин биз учун муҳим ҳисобланади. 

- "Пахтакор" ва терма жамоадаги фаолиятингиздан маълумки, турли хорижлик мураббийларнинг фалсафаларидан фойдалангансиз. Бир ҳафтадан сўнг Наманганга Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси келади. Катанец билан фикр алмашиш имкониятидан фойдаланишни режалаштиряпсизми?

- Менинг фикримча, ўзимизнинг мураббийларни ривожлантиришимиз керак. Жисмоний, тактик томондан. Чунки мураббийларимизнинг салоҳияти баланд. Ҳозирда 40 га яқин мураббийларда Про-лицензияси бор. Хорижлик мураббийлар нимадир бериши керак. 

Шу ўринда, қўқонлик футболчиларни ҳам мақташ жоиз. Улар доим чақилмас ёнғоқ бўлиб келган. Бугун ҳам максимал ҳаракат қилишди. Стадионга келган ишқибозларнинг кўзида қувонч кўрдик. Шунинг учун ҳам, керак бўлса, кунига 24 соат, эрталабдан тонггача ишлашимиз зарур.



Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика