Latest news

18:05"Канте трансфери учун Эрдўғанга раҳмат". "Фенербахче" президентидан кутилмаган баёнот  1 16:55Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов асосий таркибда  14 16:44"Реал Мадрид" — анархия, "Барса" — тартиб". "Альбасете" футболчиси грандларни солиштирди  5 16:22"Аввал узр сўра!" Собиқ ҳакам Лапортани ер билан битта қилди  11 15:41"Гамбург" юлдузи ичиб рулга ўтиргани учун рекорд суммада жаримага тортилди!  0 15:19Гвардиола: "Биз Ойга учиб бора оламиз, лекин барибир бир-биримизни ўлдиришда давом этяпмиз"  3 15:00Назорат баҳси. "Хоразм" Польшанинг "Легница-2" жамоасини мағлуб этди  1 14:39"Пахтакор" Анталияда: 6 та назорат ўйини ва 24 нафар футболчи  7 14:08Тарихий имконият: Ўзбекистон Осиё Кубоги мезбонлиги учун даъвогар!  10 13:40Расман: Муҳаммадали Реимов — "Локомотив" футболчиси!  2 13:34Артета қўрғони: "Арсенал"дан даҳшатли натижа!  2 12:59"Биз устунлик қилдик". Росеньор "Арсенал"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  4 12:20ОКМК иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун Анталияга йўл олди  2 12:12"Барса" юлдузи қизил карточкадан қутилиб қолди: Ҳакам ҳақмиди?  22 11:55МЮдан бошқаси "Арсенал"ни тўхтата олмаяпти  12

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда" News

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 5-турининг марказий баҳси – ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда. Бугун ғалабани қўлдан чиқардик деб ўйлайман. Ҳисобда олдинга чиққанимиздан сўнг футбол ўйнамай қўйдик ва ғалабани қўлдан чиқардик. Бугунги учрашув бизга дарс бўлиши керак.

- Кўп ҳакамлардан огоҳлантириш оласиз, ўзбек ҳакамларига қай даражада ишонасиз?

- Ҳакамларни муҳокама қилмайман. Бу оддий эмоциялар, ўйиндан вақтида пайдо бўлади ва кейин йўқолади.

- "Навбаҳор" икки маротаба кучли рақибларга қарши ўйнади ва икки учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Жамоада руҳий томонлама муаммо бордек, бунга сабаб жамоа ўзидан кучсизроқ рақибларни осон мағлуб этаётганими?

- Яхши савол бўлди. Авваламбор таъкидлаб ўтишим керакки, ОКМК билан бўладиган учрашувлар ўзимизнинг ҳақиқий кучимизни кўриб олиш учун имконият. Бугунги учрашувда икки нафар асосий ўйинчимиз Даврон Ҳошимов ва Жасур Яхшибоевлар жамоага ёрдам бера олишмади ва ушбу ҳолат ҳам жамоа ўйинига таъсирини ўтказди. Лекин бугун янги ўйинчиларни синаб олишга имконият бўлди, сифат етишмади деб ўйлайман, холос. Ўз олдига катта мақсадлар қўйган жамоа бундай ўйинларда биринчи дақиқадан бошлаб, сўнгги сонияларгача диққатни жамлаб ўйнаши керак. Ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз.

Rating: -46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика