Latest news

20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  0 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  1 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7

Самвел Бабаян: "Эйфория йўқ, бугунги баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, вазиятга реал баҳо берамиз" News

Самвел Бабаян: "Эйфория йўқ, бугунги баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, вазиятга реал баҳо берамиз"

"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб берди.

"Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз ишқибозлар учун ўйнаймиз. Доимо ғалаба ва хурсандчилик бўлсин.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, мавсумнинг биринчи баҳси бўлгани туфайли футболчиларда ҳаяжон сезилди. Умуман олганда учрашув бошидан охиригача назорат бизнинг қўлимизда бўлди. Биринчи ўйинда футболчиларимиз мухлисларга роҳат улашадиган ўйин намойиш этишди. Бу мавсумда оддий ўйинлар бўлмаслигини гувоҳи бўляпмиз, ҳар бир жамоа яхши селекцияни амалга оширди, бу йилги чемпионат аввалгисиданда қизиқроқ бўлса керак.

- Бир йил аввал "Навбаҳор"га келган Егор Кримец ҳали ҳам жамоада дебют ўйинини ўтказмади. Унинг жароҳати ўта жиддийми? Унинг кейинги тақдири нима бўлади?

- Кримецда ҳақиқатдан ҳам жароҳат оғир ва у фаолиятини давом эттириши қийин. Мен Егор билан доимо алоқадаман. Умид қиламанки, у келажакда "Навбаҳор" ва миллий жамоамизга ёрдам беради.

- Ҳисоб 1:0 пайтида мухлислар ўзгариш талаб қилишди ва амалга оширилган ўзгаришлар фойда берди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Ўзгаришлар мухлисларнинг талаби билан амалга ошгани йўқ, вазиятга қараб иш тутдик. Мухлислар ғалабани хоҳлашади ва шу сабаб эҳтиросларига таяниб фикр билдиришади. Бу мавсум оддий жамоалар бўлмайди, ҳар бир жамоа "Навбаҳор"га қарши ўзгача тайёргарлик билан чиқади. Ҳужум ва ҳимоядаги ўйинимиз яхши.

- Кейинги рақиб "Металлург", улар "Нефтчи"га йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Бу баҳсга тайёргарлик қандай бўлади?

- Эйфория йўқ, бугунги баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, вазиятга реал баҳо берамиз. Аввал айтганимдек, бу мавсум оддий жамоалар бўлмайди. Олдимизга олий мақсадлар қўйилган.

- Мамлакатимизда U20 Осиё чемпионати ўтказиляпти. Ёрдамчи мураббийлар ёки скаутлар футболчиларни кузатиб боряптими?

- Бу йигитларни яхши танийман. Кўплаб футболчиларни 10 ёшлигидан биламан. Ҳаммани кузатиб боряпмиз, бироқ уларнинг амалдаги шартномалари бор. Бизнинг вакил ҳам ушбу терма жамоада ўйнаяпти. Вилоят ҳокими бошчилигида академия яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.


Сўзим охирида мухлисларга раҳмат айтиб, қилаётган барча ишларимиз мухлисларни бахтли қилиш учун амалга оширилмоқда! Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинг.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика