Latest news

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Самвел Бабаян энди Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида ишламайди News

Самвел Бабаян энди Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида ишламайди

Ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаяннинг Тошкентнинг "Локомотив" футбол клубида иш бошлаши юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси қуйидагиларни маълум қилади.

Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан сўнг истеъфога чиқарилганди. Кейинроқ ташкилот Самвел Бабаяннинг бош жамоадаги фаолиятини алоҳида ўрганиб чиқиш талаб этилган ўн мингдан зиёд мактубни Ўзбекистон Республикаси Президентининг портали орқали қабул қилиб олди. Айнан мана шу сўровларга асосан 2018 йилнинг 15 январь куни Самвел Бабаянга нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси иш очди ҳамда мазкур иш якунига қадар ЎФА Ижроқўми мураббийни футболдан четлатди.

Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди



Ўрганишлар Самвел Бабаян миллий терма жамоадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланганди деган хулосага олиб келди. Шунинг ўзиёқ унинг учун терма жамоалар эшикларини ёпиш учун етарли бўлди. Бироқ кейинчалик ЎФА Ижроқўмига "Бунёдкор" футбол клуби номидан билдирги тақдим этилиб, Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаш сўралган.

"Бунёдкор" футбол клуби С.Бабаянга шахсий кафил бўлиш ташаббусини билдиради ва унга қўлланилган интизомий чорани енгиллаштиришни сўрайди. Зеро, сўнгги вақтларда давлат раҳбарининг шахсан ўзи билиб-билмай айбли қилмиш қилган ва ўз айбидан чуқур пушаймон бўлган шахсларни авф этмоқда. Ўз навбатида айбини тан олган ва уни ювиш учун меҳнат қилишга тайёр турган шахсларга нисбатан инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда ёрдам қўлини чўзиш зарур деб ҳисоблаймиз", — дейилади  ёзилган билдиргида.

ЎФА Ижроқўми аъзолари мазкур хатни бир овоздан ёқлади. Шу тариқа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан очилган иш 2018 йилнинг 1 февраль куни ёпилди ҳамда Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси бекор қилинди.

Самвел Бабаян термада фаолият олиб борган даврда йўл қўйилган камчиликлар, унинг термага бош мураббий этиб тайинланиши борасидаги қарорнинг узвий давомидир. Бу ҳолат Ўзбекистон футбол ассоциациясига хулоса ўрнида хизмат қилиб, миллий терма жамоа бош мураббийи жавоб бериши керак бўлган аниқ талаблар ишлаб чиқилиши вазифа сифатида ЎФА Терма жамоалар бўлимига топширилди. Унга кўра, миллий терма жамоани кейинги ўринларда Европа ва Лотин Америкаси футболи билан яхши таниш бўлган, улардаги устун жиҳатларни ўзбекистонлик футболчиларга ўргата олиш салоҳиятига эга бўлган, шунингдек, фаолияти давомида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритган мутахассис бошқариши керак эди. ЎФА шундан келиб чиққан ҳолда миллий терма жамоага таниқлик аргентиналик мутахассис Эктор Куперни олиб келди.

ЎФА бундан буён Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида фаолият юритишига йўл қўймайди. Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган "Локомотив" футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмайди.

Rating: -339   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика