Latest news

01:00ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" ва бошқа ўйинлардан онлайн ҳисоб  46 00:39ЕЧЛ. "Боруссия" амаллади  3 00:30Россия кубоги. Аббос Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКАдан ғалаба  1 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  1 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  2 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  11 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  13 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  3 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  3

Самвел Бабаян: "Чанчун Ятай"да ишлаш - мен учун катта шараф" News

Самвел Бабаян: "Чанчун Ятай"да ишлаш - мен учун катта шараф"

Хитойнинг "Чанчун Ятай" жамоаси бош мураббийига айланган Самвел Бабаян клуб расмий сайтига интервью берди.

"2016 йилнинг 11 октябрида Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва хитойликлар устози Гао Хунбо истеъфога чиқди. Ўша пайтда Ўзбекистон МТЖни бошқараётган Самвел Бабаянга Хитой клублари томонидан жиддий қизиқиш бўлди. Ўзбекистон - Хитой учрашувидан сўнг "Чанчун Ятай" Бабаянга таклиф билан мурожаат қилган" - дейилади клуб расмий сайтида.


"Ўша вақтда миллий терма жамоада ишлаётган эдим. МТЖни ташлаб кета олмасдим, аммо Хитойда ишлашни доимо хоҳлаганман. Бу менинг орзуим бўлган" - дейди Самвел Бабаян.

Ўзбекистон - Хитой учрашувидан 1147 кун ўтиб Бабаян "Чанчун Ятай" устозига айланди.

"Чанчун Ятай" тарихий клуб ҳисобланади. Жамоа қуйи лигага тушиб кетган, шу сабабли улар билан Хитой Суперлигаси йўлланмасини қўлга киритмоқчиман. "Ятай"да потенциал бор ва клуб раҳбарияти мени қўллаб-қувватламоқда. "Чанчун Ятай"да ишлаш - мен учун катта шараф.

Жамоанинг ўтган мавсумдаги кўплаб учрашувларини томоша қилдим, аммо клуб Хитой биринчи лигасининг якунида муваффақиятсизликка учрабди. Бу хатолардан тўғри хулоса чиқаришим керак.

"Чанчун Ятай"да иқтидорли ёшлар етарлича экан. Тажрибам ва фалсафамдан келиб чиқиб, ёшлар тезроқ ўсишига, катталар жамоасига кўникиб кетишига ёрдам бераман.

Айни дамда қишки тайёргарлик давом этмоқда ва биз асосий таркибни аниқлаб олишга улгурмадик. Хитой тақвими бўйича келадиган Янги йилдан сўнг асосий тайёргарлик босқичини бошлаймиз ва унда 5та назоррат учрашуви ўтказамиз.

Иккала таркибимиз рақобатбардош бўлишини истайман. Бунинг учун ҳамма ишни қиламиз. "Ятай" базасида барча шароитлар мавжуд" - дея сўзларига якун ясади Самвел Бабаян.

Эслатиб ўтамиз, "Чанчун Ятай" сўнгги мавсум Хитойнинг иккинчи даражали лигасида ўйнаб, якунда 5-ўринни эгаллади. Жорий футбол йили стартидан аввал Бабаян "Чангчун"га 2018 йилги ОЧЛ чемпионини олиб келди.

Rating: -53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика