Latest news

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  25 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  4 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

Самвел Бабаян: "Биз фақат ғалаба илинжида майдонга тушамиз" News

Самвел Бабаян: "Биз фақат ғалаба илинжида майдонга тушамиз"

Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

Мураббийга ҳужумчи Игорь Сергеев ҳамроҳлик қилди.

- 2015 йилги Осиё кубогида қатнашган Ўзбекистон ва ҳозирги Ўзбекистонни таққослай оласизми?
Самвел Бабаян: - Тўғриси мен таққосласам тўғри бўлмаса керак. Бунинг учун журналистлар, мухлислар ва мутахассислар бор. Таркибга 8 нафар янги футболчи қўшилган. Ҳозирги жамоамизда кўплаб ёшлар бор. Улар турли Жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. Ҳозирги ва олдинги ўйин услубимиз ҳақида гапириш менимча тўғри бўлмаса керак.

- Сиз Хитой клубига кўчиб ўтгач кам гол урдингиз. Бунга сабаб нима?
Игорь Сергеев: -
Илк бор хориж клубида ўйнадим. Хитойда ярим йил ўйнадим. Турли сабаблар бўлди, ўйин вақти кам берилди. Бундан ташқари мамлакатга мослашиш борасида муаммолар бўлди. Кўп гол уришга уринаяпман. Терма жамоага чақиришса демак бор кучингдан ҳам кўпроғини беришинг керак. 2 дақиқага майдонга тушсанг мана шу 2 дақиқадан фойдаланиб қолиш керак.

- Жанубий Корея терма жамоасидан қайси футболчини энг хавфли деб ўйлайсиз?

- Бу жамоанинг деярли барча футболчилари тажрибали ва Европанинг кучли клублари сафида ўйнашмоқда. Ўзимиз учун хавфли футболчиларни белгилаб олганмиз. Фақат уларнинг фамилияларини айтмайман.

- Россиядаги мундиал йўлида эртанги баҳс жуда муҳим. Жанубий Корея билан ўйиндан олдин футболчиларга нима дедингиз?

- Биз учун ҳар бир баҳс жуда муҳим. Рақиб Корея бўладими ёки бошқами фарқи йўқ. Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаб майдонга тушамиз.

- Сиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши кўп ўйнагансиз. Мисол учун, январь ойида Қатарда ҳам Жанубий Кореяга ютқазган эдинглар...Доим кичик ҳисобда ютқазгансизлар.
Игорь Сергеев:
- Қатардаги U-23 Осиё чемпионатини оладиган бўлсак ўша ўйинда ютқазмаслигимиз керак эди. Ўшанда ҳакам ўйин тақдирига таъсир қилган хатога йўл қўйган эди. Эртага ниҳоат ғалаба қозониб бу қора анъанага барҳам бермоқчимиз.

- Бизнинг тахминимизга кўра Ўзбекистон эртага дуранг учун ўйнайди. Сиз бу борада нима дейсиз?

- Биз ўйинга ўзига яраша тактика танлаб олдик. Футбол вазиятли спорт тури. Майдонда қандай вазият бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Ишлаб чиқилган тактикамизга қатъий риоя қиламиз.

- Хитойда кореялик футболчиларга қарши ўйнадингиз.
Игорь Сергеев: -
Профессионал даражада клуб ёки терма жамоада ўйнашнинг фарқи йўқ. Кореялик футболчиларга қарши қандай ўйнаш кераклигини ўзим учун аниқлаб олганман. Буни ҳозир айтсам тўғри бўлмайди. Кореялик ҳимоячиларнинг ўйин услубини ўрганиб чиққанман.

- Нима учун Жанубий Кореяга кеч етиб келдингиз?

- Биз барчасини ҳисобга олиб чиққанмиз. Иқлимга мослашиш, футболчиларнинг бу ерга кўникиши учун вақт етарли. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. 


ЎФФ матбуот хизмати

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика