Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Самвел Бабаян: "Биринчи бўлим 2:0 ёки 3:0 ҳисобида якунланиши керак эди" News

Самвел Бабаян: "Биринчи бўлим 2:0 ёки 3:0 ҳисобида якунланиши керак эди"

Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши бўлди. Устунлик билан ҳаракат қилдик, вазиятлар яратдик. Вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга ғалаба қозонишга ҳалал бермоқда. Бугун ҳам шундай бўлди. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, вазиятлар яратишмоқда. Футболдаги энг қийин ишлардан бири вазиятлар яратиш ва гол киритиш. Биринчи қисмни яхши бажаряпмиз, аммо голлар ура олмаяпмиз. Вазиятларни голга айлантириш борасида катта муаммоларимиз бор. Биринчи бўлим 2:0 ёки 3:0 ҳисобида якунланиши керак эди, аммо тўп ҳеч қанақасига дарвозага киришни истамаяпти. Иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Ўйлашимча, биз аллақачон турнир жадвалида рабоқатчиларимиздан катта фарқ билан ўзиб кетишимиз керак эди. Афсуски, бундай бўлмади. Қайтараман, жамоам жароҳатлар ва чарчоққа қарамасдан сифатли футбол кўрсатмоқда. Жамоа лидерлари мавсумни барқарор ўтказишмоқда. Нима дейиш мумкин, чемпионатда учта ўйин қолди ва кубок финали. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Нимадир совринни қўлга киритиш учун ғалаба керак. Мана шу тўртта ўйинга бор эътиборимизни қаратамиз. 

Rating: -59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика