Сампаоли Францияда иш бошлашга яқин
19 feb 2021 00:30
News
Сампаоли Францияда иш бошлашга яқин
"Марсель"нинг янги бош мураббийи Хорхе Сампаоли бўлиши кутилмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Франция клуби аргентиналик мутахассис билан музокараларни якунлаш арафасида. У Андре Виллаш-Боашдан қолган жойни эгаллаши кутилмоқда.
60 ёшли Сампаоли бунга қадар Чили ва Аргентина термаларини бошқарганди, шунингдек, "Севилья" ва "Сантос" каби клублардаги фаолияти ҳам мухлислар орасида машҳур.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments