Latest news

08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  7 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  64 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  120 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1035 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11

Сами Ал Жабер: "Россия терма жамоаси кучли, лекин биз улардан қўрқмаймиз" News

Сами Ал Жабер: "Россия терма жамоаси кучли, лекин биз улардан қўрқмаймиз"

Фаолияти давомида тўртта жаҳон чемпионатида ўйнаган (1994-2006) Сами Ал Жабер навбатдаги мундиалдан нималарни кутаётгани ҳақида гапириб берди.

Март ойида ўтказилган Бельгияга қарши ўртоқлик учрашуви Саудия Арабистони учун жуда хунук якун топди. Негаки жамоа 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шундан сўнг мухлислар терма жамоани танқид қилишни бошлаб юборишди. Саудияликлар сафида энг кўп ўйин ўтказган собиқ футболчилардан бири Сами Ал Жабер дарҳол матбуот орқали чиқиш қилиб, ҳозир танқиднинг ўрни эмаслигини айтди.

- "1994 йилги мундиалдан олдин ҳам биз ўртоқлик ўйинларида ўзимизни кўрсата олмагандик. Эсимда Грецияга 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Аммо жаҳон чемпионати бошланганидан сўнг Греция гуруҳда охирги ўринда қолиб кетган, биз эса кейинги босқичга чиққандик".

- "Бу гал биринчи ўйинни мусобақа мезбонига қарши ўтказамиз. Россия - кучли жамоа, лекин биз улардан қўрқмаймиз. Менимча, бу ўйинда дуранг қайд этилса керак. Уругвайга ютқазган тақдиримизда ҳам Мисрни енгишга кучимиз етади. Менимча, ҳар бир мураббий шундай ўйласа керак".

- "Ҳозир ҳамма Россия ҳақида гапиряпти. Биринчи ўйин ҳар доим қийин кечади, лекин ваҳимага тушиш керак эмас. Менимча, руслар бизни чуқур ўрганишяпти. Бельгияга ютқазиб қўйганимиз эса ҳеч нарсани англатмайди. Жаҳон чемпионатида бемалол ўзимизни кўрсата оламиз".

- "Футболда энг қийини гол уриш, гол урмасдан кейинги босқичга чиқа олмайсан. Афсуски, мен ҳозирги жамоада ўткир ҳужумчини кўрмаяпман. Лекин ўзим билган ҳужумчилар орасида энг кучлиси бу - Фаҳад Ал Муваллад. Неймар Бразилия учун, Месси эса Аргентина учун қандай аҳамиятга эга бўлса, Фаҳад ҳам биз учун шундай футболчи", - дейди саудия футболи юлдузларидан бири.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика