Latest news

23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  8 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  11 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  2 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  9 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  5 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  63 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан” News

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан”

Хабарингиз бор, Тожикистон чемпионатида кўплаб ҳамюртларимиз тўп тепмоқда.

Самандар Очилов эса “Хўжанд” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Куни кеча “Хўжанд” чемпионатнинг 19-тури доирасида “Душанбе” (5:0)ни мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин Очилов билан суҳбатлашдик.

- Бу ўйинда ғалаба қозонмасак бўлмасди, - дея сўз бошлади Очилов. Аввалги тур ўйинларида очколар йўқотдик. Мухлисларни хурсанд қилиш учун мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз лозим эди.  “Душанбе” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Мавсум якунланиб бормоқда. Шунга осон ўйинлар бўлмайди.

- “Хўжанд” мавсум аввалида қўйган мақсадига эриша оладими?

- Ўйлашимча ҳа. Раҳбарият мавсум давомида бизга барча шароитларни яратиб берди. Биз эса қўйилган мақсадимизни амалга ошириш учун охиригача курашдик.

- Тожикистон футболи борасида нималарни айта оласиз?

- Чемпионат савияси чакки эмас. Асосан яккакурашларга кўпроқ эътибор бериларкан. Жисмоний томонлама кучли бўлмасангиз, бу ерда тўп тепиш осон эмас. Шу жиҳатлари билан менга яхшигина тажриба берди.

- “Хўжанд” билан шартномангиз тугаб бормоқда. Келгусидаги мақсадлар қандай?

- Ҳозирча бу борада бирор-бир гапни айта олмайман. Бир нечта клублардан таклифлар бор. Мавсум якунига етганидан сўнг таклифларни яхшилаб ўрганиб чиққан ҳолда бир қарорга келаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика