"Сальто ёки "Маймунча юриш"? Исроил Мадримовнинг жанги учун ПРЕВЬЮ
01 apr 2021 11:00
News
"Сальто ёки "Маймунча юриш"? Исроил Мадримовнинг жанги учун ПРЕВЬЮ
Кечанинг марказий жангида Муроджон Аҳмадалиев WBA/IBF камарларини япониялик Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилади. Бироқ биз бугун бошқа бир боксчимиз Исроил Мадримов ҳақида гаплашамиз.
Исроил Мадримовнинг проф боксдаги фаолияти
Мадримов шу кунгача проф боксда 6 та жанг ўтказиб барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Боксчимиз ҳаваскор боксда бир қатор ютуқларга эришганидан сўнг 2018 йилнинг ноябрь ойида "Мир Бокса" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. 24 ноябрь куни проф боксда дебют қилди. Ўшанда у мексикалик Владимир Ҳернандесга қарши рингга кўтарилди. Жанг оқшоми "Hard Rock Hotel & Cаsino" аренасида ташкил этилди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг 3-раундига келибоқ Исроилнинг кетма-кет зарбаларидан рақиб чарчаб қолганди ва аллақчон юзи "безалган" эди. Кейинги икки раунд оғир яккалик зарбаларга бой ўтди, албатта Мадримовнинг устунлигида. 6-раундга келиб Владимир тамоман ҳолдан тойди. Боксчимиз бундан унумли фойдаланди, кетма-кет қорин-бош-бош қисмига йўлланган зарбалар ва Ҳернандез ҳеч қандай жавоб зарбаси қайтара олмади. Ҳакам жангни тўхтатди. Шу тариқа ҳамюртиммиз дебютидаёқ 6 раундлик жанг ўтказиб, вакант қолган WBА Intercontinental камарини қўлга киритди. Илк жангдаёқ камар учун рингга чиқиш қийин, албатта. Бироқ, менежер ва промоутерлар унга...
Боксчимизнинг жангига аталган превьюнинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > "Сальто ёки "Маймунча юриш"? Исроил Мадримовнинг жанги учун ПРЕВЬЮ
Comments