Latest news

22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  3 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  46 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6

Салоҳдан Роналдугача: футболчиларнинг ўхшамаган ҳайкаллари News

Салоҳдан Роналдугача: футболчиларнинг ўхшамаган ҳайкаллари

Ноодатий ясалган 7 та "санъат асари"ни намойиш этамиз.

Дунё бўйлаб кўплаб футбол клублари баъзи таниқли юлдузларни ютуқлари ва чемпионликлари учун эътироф этиш ҳамда уларнинг энг яхши лаҳзаларини ёдга олишнинг ажойиб усули сифатида ёдгорликларни яратишга интилади.

Йиллар давомида ўйинчиларнинг ҳайкалларини ясаш баъзан муваффақиятли, баъзида муваффақиятсизлик кўриниш олган.

Улардан баъзилари одамларнинг ҳайратига сазовор бўлган, бошқалари эса юмор мавзусига айланган. Шу муносабат билан машҳурлар учун муваффақиятсиз яратилган ўхшамаган санъат асарлари билан танишамиз.

Ҳарри Кейн

Лондоннинг Уолхем кенгаши томонидан буюртма қилинган Кейн ҳайкали учун 2019 йилда 9000 доллардан кўпроқ маблағ сарф қилинган, бироқ ушбу кўргазма омбордан ташқарига чиқмади. Аммо ҳайкалнинг очилиши ўтказилди, чунки суратларда Кейннинг Англия термаси либосида тиззасида тўп билан скамейкада ўтиргани акс этган.

Англиялик футболчи ёдгорлиги ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, чунки у ҳужумчига унчалик ўхшамасди, чунки унинг боши ингичка ва танасига нисбатан жуда узун эди.

Муҳаммад Салоҳ

Мисрлик ҳайкалтарош Май Абдалланинг Миср терма жамоаси ва "Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳга бағишланган ижодий иши Бутунжаҳон ёшлар форумида намойиш этилганидан кейин норозиликларга сабаб бўлган. Ҳайкал сурати тезда интернетда тарқалди ва шов-шувга сабаб бўлди. 

Бироқ ҳужумчи бундан хафа бўлмаган ва танқидларга учраган ҳайкалтарошни ижодини давом эттиришга чорлаб, унга далда берган.

Криштиану Роналду

Португалиялик Криштиану Роналду 2017 йилда Мадейра аэропортида очилган ҳайкали билан суратга тушди. Бироқ ҳайкал унга умуман ўхшамаганди. Шунчаки ёқимсиз кўринишдаги ҳайкал эди.

Танқидлардан сўнг ёки ҳайкалтарош ўз ижодий ишига ўзгартиришлар киритиш имкониятига эга бўлди ва унинг иккинчи уриниши биринчисига қараганда бироз яхшироқ кўринишга эга бўлди.

Гарет Бэйл

Криштиану Роналду асари орқали баҳс-мунозараларга сабабчи бўлган ўша "ижодкор" 2017 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси финали олдидан Кардифф шаҳрида уэльслик Гарет Бэйлнинг ҳайкалини ясаган. Бироқ уни бир қарашда "Барселона" футболчиси Жерар Пике деб ўйлашингизга шубҳа йўқ.

Луис Суарес

2016 йил Уругвайда Альберто Моралес Саравия Уругвай терма жамоаси либосини кийган ҳамда ўнг қўлини юқорига кўтарган ва оёғига туш ушлаб турган ҳужумчи Луис Суарес ҳайкалини ясади. Бироқ унинг металлдан ишланган кўриниши аслидан буткул фарқ қилган.

Майкл Эссьен

Ганалик собиқ футболчи Майкл Эссьеннинг она шаҳри, пойтахт Аккрада очилган ҳайкали кулгили шарҳларга сабаб бўлди.

Оммавий ахборот воситалари Эссьен ҳайкалини “даҳшатли” дея таърифлаб, юз қиёфаси тубдан фарқ қилгани, “Челси” собиқ юлдузининг тиззалари жуда нозик ва тананинг қолган қисмлари билан мутаносиб бўлмаганини таъкидлади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика