Latest news

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   93 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  24 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Салимжон Зокиров: “Анъанавий турнирни бу йил ҳам муносиб равишда ўтказмоқчимиз” News

Салимжон Зокиров: “Анъанавий турнирни бу йил ҳам муносиб равишда ўтказмоқчимиз”

Келаси ҳафта Фарғонада анъанавий Ҳоким Кубоги турнири старт олади.

Бўлажак мусобақа олдидан Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-президенти Салимжон Зокиров билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- Салим ака, янги ҳафтадан Фарғона вилояти ҳокими Кубоги мусобақаси бошланишидан хабаримиз бор. Бу ҳақда ўзингиздан батафсил эшитсак дегандик. 

- Бажонидил. Турнирни аслида 30 январдан бошлашни режалаштиргандик. Аммо унда иштирок этадиган айрим клублар Тошкентда ўтадиган ПФЛ Кубогида ҳам қатнашишини билдириб, Ҳоким Кубоги турнири бироз эртароқ старт олса мақсадга мувофиқ бўлишини билдирди. Шундан кейин уларнинг таклифини қабул қилиб, иштирокчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида анъанавий турнирни 29 январдан бошлашга қарор қилдик. Тақвимга кўра финал ўйини 5 февраль куни бўлиб ўтади.

- Мусобақага тайёргарлик ишлари қандай кетмоқда?

- Биласизми ҳар йили ўтказилиб келинадиган ушбу Ҳоким Кубоги турнири клубларимиз учун ҳар томонлама фойдали эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Сабаби иштирокчилар муносиб рақиблар билан куч синашиб, мавсум олдидан ўзлари учун керакли бўлган хулосаларни чиқариб олади. Албатта бу йилги турнирни ҳам муносиб равишда ўтказмоқчимиз.

- Турнир қатнашчилари билан таништириб ўтсангиз.

- Ушбу турнир ҳар доим водий миқёсини қамраб олади. Шу боис Фарғона водийсидаги олий ва биринчи лига аъзоларини мусобақада иштирок этиш учун таклифнома юборамиз. Бу йил қатнашчилар сони 10тани ташкил этади. Булар – “Нефтчи-1”, “Нефтчи-2”, “Қўқон-1912-1”, “Қўқон-1912-2”, “Андижон” (ёшлар), “Навбаҳор” (ёшлар), “УзДонгЖу”, “Цементчи”, “Ёзёвон-лочинлари”, “ФДУ-Футбол-Инфо” жамоаларидир.

- “Андижон” ва “Навбаҳор”нинг турнирга ёшлар таркибини жўнатиши мусобақа савиясига путур етказмайдими?

- Аввало шуни айтиш мумкинки, қандай таркибни юборишни ўша клубларнинг ўзи ҳал қилади. Уларни мажбурлай олмайсиз. Бу борада биз уларга асосий таркиб билан иштирок этса, қизиқ бўлишини айтганмиз. Лекин масаланинг яна бир томони ҳам борки, “Андижон” ва “Навбаҳор” бу вақтда Тошкентда йиғин ўтказадиган бўляпти. Чунки мураббийлар штаби ўз режасини олдиндан раҳбариятга тақдим этган. Ҳоким Кубоги турнирини келаси йил олдиндан пухта режалаштириб, ҳамма клубга бошланиш вақтини аниқ айтамиз ва улар шунда мусобақада қатнашиш учун ўз режасини тузади.  

- Ўйинлар қайси стадионда ўтади?

- Юқорида номи зикр этилган жамоалар 2 гуруҳга ажратилган холда, ғолиблик учун кураш олиб боради. Учрашувлар Қиргулидаги “Нефтчи СК” ва шаҳардаги Фарғона давлат университети (аввалги “Спартак”)нинг стадионида ўтади.

- Айтишларича бадал пули 600 000 сўм қилиб белгиланибди. Шу ростми?

- Ҳа, шундай. Ўйлайманки бу сумма мусобақа иштирокчилари учун нормал холатдир. Демоқчиманки ўша бадал пулини тўлаган жамоа камида 4та ўйин ўтказади. Шу боис менимча бадал пули ҳеч бир жамоани жиддий ташвишга солмайди.

- Ҳакамлар ҳам водий миқёсида бўладими?

- Йўқ. Фарғона вилояти ҳокими Кубоги турнири бўлаётгани учун ҳам ўйинларни Фарғона футбол федерацияси рўйхатидан ўтган ҳакамлар бошқариб боради.    

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.    

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика