Latest news

20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  1 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  9 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  8 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9

Саламат Қутибоев: "Рақиб яхши ўйнади. Лекин якунда биз ғалаба қозондик" News

Саламат Қутибоев: "Рақиб яхши ўйнади. Лекин якунда биз ғалаба қозондик"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг олтинчи турида "Қўқон-1912" меҳмони бўлди.

Учрашувда майдон эгалари устунлик қилган бўлсада, "Металлург" сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани нишонлади. Бекободликлар сафидаги тажрибали ижрочи Саламат Қутибоев жамоасига уч очко келтирган гол муаллифига айланди. Ушбу баҳсдан сўнг футболчи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 


- "Металлург" учрашувда кўпроқ ҳимояланишига тўғри келди. Бироқ сўнгги дақиқаларда кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратди. Бу олдиндан ўйланган режа эдими?

- Аслида режамиз бошқача эди. Биринчи рақам остида тўп тепишимиз талаб этиларди. Лекин рақибимиз бунга йўл қўймади. "Қўқон-1912" ўйин давомида биздан анча яхши ҳаракат қилди. Муҳими якунда биз ғалабани тантана қилдик. 

- Жамоанинг ўйинидаги ранг-баранглик кўрмоқдамиз. Аввалги мавсумларга қараганда кўпроқ тўпга эгалик қилмоқда ва ҳужумлар ташкил этяпти. Бу мураббийнинг ўзгаргани билан боғлиқми?

- Худди шундай. Фикрингизга қўшиламан. Мураббийимиз бизга агрессив ҳаракат қилган ҳолда, рақиб жарима майдончасига кўпроқ босим қилишимиз кераклигини таъкидламоқдалар. Вақт ўтгани сайин мураббийнинг фалсафаси ва услубига мослашиб борамиз.

- Бироқ футболчилар Жасур Абдураимовнинг услубини тезда ўзлаштириб олишгани сезилмоқда...

- Менимча мураббийнинг айтганларини тўлиқ бажара олаётганимиз йўқ. Лекин ҳаракат қиляпмиз. Ўйиндан-ўйинга ҳаммаси яхшиланиб боришига ишонаман. 

- Ўйин давомида жамоа кўпроқ марказда тўпни назорат қилишга уринди. Натижада қанотларда юзага келган бўшлиқлардан рақиб кескин вазиятлар яратди...

- Майдонда бир-биримизга яқинроқ ўйнаб ҳужум қилишимиз ва ортга тезроқ қайтишимиз керак эди. Бу олдиндан ўйланганди. Ғалаба билан мухлисларимизни табриклаб қоламан. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика