Latest news

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Салоҳ: "Роналду - "Реал" тарихидаги энг яхши ўйинчи, клубга унинг голлари етишмаяпти. Улар Азар билан шартнома имзолашди, аммо..." News

Салоҳ: "Роналду - "Реал" тарихидаги энг яхши ўйинчи, клубга унинг голлари етишмаяпти. Улар Азар билан шартнома имзолашди, аммо..."

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ "Реал"га қарши ЧЛ 1/4 финал ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳозир "Реал"да 2018 йилги Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган Кейлор Навас, Криштиану Роналду ёки Гарет Бэйл йўқ. "Мадрид" ўша жамоа билан таққосласак яхши ёки ёмон бўлди?

- У бошқача бўлди. Улар клуб тарихидаги энг яхши ўйинчи ҳисобланмиш Криштиану Роналдудек ажойиб ўйинчиларни йўқотишди. Бу кўп голлар урган инсон. Шу билан бирга улар Азар билан шартнома измолашди. Эденга жароҳатлар билан омад келмаяпти. Аммо, жамоа бошқача бўлди.

"Реал" ҳозирда чорак финалда, уларнинг ажойиб футболчилари бор, аммо уларга Роналдунинг голлари етишмаяпти. "Реал"нинг қайси талқини кучли эканини айта олмайман. Мен шунчаки айта оламанки, улар ҳозирда Чемпионлар Лигасининг 1/4 финалида ва ўйинга тайёр. Биз ушбу қарама-қаршиликка тайёргарлик кўришимиз керак.

- "Ливерпуль" - "Реал" жуфтлигида фаворит борми?

- Икки клуб ҳам ўз чўққисига чиқмоқда деб ўйлайман. Биз Чемпионлар Лигасининг олдинги ўйинларини ютдик. Икки жамоа ҳам тайёр. Бу ўзгача мусобақа ва икки клуб ҳам бу борада яхши иш олиб бормоқда", - дейди Салоҳ.


"Ливерпуль" "Реал" билан меҳмонда 6 апрель куни ўйнайди. Жавоб ўйини эса 14 апрелга режалаштирилган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика