Latest news

09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  0 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  0 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  8 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16

Сал қолса "ўлим гуруҳи"дан плей-оффга чиқаётган Венгрия бош мураббийининг тақдири News

Сал қолса "ўлим гуруҳи"дан плей-оффга чиқаётган Венгрия бош мураббийининг тақдири

Евро-2020"да Венгрия термасини италиялик собиқ футболчи Марко Росси бошқарганини билармидингиз?!

Италияда мураббий Росси С1 Сериядан уёғига ўта олмади. 2012 у Венгрияга кўчиб кетади ва "Гонвед"ни қабул қилиб олади. Жамоа билан Европа Лигасида ўйнайди, қуйи дивизионга тушиб кетишдан қутқариб қолади, 2016/17-йилги мавсум эса 24 йил ичида илк бор чемпионлик титули қўлга киритилди. Мавсумлар оралиғидаёқ жамоани тарк этди – айтишича, таклиф қилинган янги шартномадаги рақамлар эришилган натижа ва амалга оширилган иш учун муносиб баҳо эмасди.

Кейин Словакияда ДАК жамоасида бир мавсум ишлади. Жамоа тарихда илк бор учликка кирди ва Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. 2018 йил ёзида Росси Венгрияга қайтди ва мамлакат термасига бош мураббий этиб тайинланди.


"Агар мен Италияда қолганимда, ҳозир акамнинг бухгалтерлик фирмасида оддий ишчи бўлиб фаолият олиб бораётган бўлардим, – дейди 56 ёшли Росси. – Бахтимга, Венгрияга кўчиб ўтдим ва бу ерда ўзимга ёқадиган иш билан шуғуллана оламан".

Италия ҳақида Россининг хотирасида салбий воқеалар қолган – айниқса жануб ҳақида. "Скафатезе" бошқарувини қўлга олдим, жамоани дахшатли десам камлик қиладиган ҳолатда лигада сақлаб қолдим. Кейин "Кавезе" жамоасида ишладим – негадир у ерда ҳамма менга қарши эди. Сабабини ҳеч билолмадим. Иш шу даражага етиб бордики, трибунада ўйинга ташриф буюрган аёлимга ҳурматсизлик қилишди (мухлислар Росси аёлига қарата туфлашган). Мен ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим ва бошқа жанубда ишламаслик ҳақида ўзимга сўз бердим. Бир йилча ишсиз юрдим, учта таклиф бўлди, бироқ менга С Серияда ишлаш учун пул тўлашим кераклигини айтишди. Жуда ғалати ҳолат. Ўшанда мен футбол мен учун буткул тугади деб ўйлагандим ва бошқа иш қидира бошладим. Лекин Будапештта ўз ресторани бор дўстим мени "Гонвед"нинг собиқ спорт директори билан таништирди. Ҳаммаси шундай бошланганди".


Шу ўринда қахрамонимизнинг икки муҳим қарорига эътиборингизни қаратиб ўтмоқчимиз. Росси она юртида, акасининг фирмасида ишлаб, хотиржам ҳаёт кечириши мумкин эди. Аммо у қийин йўл орқали бўлсада, ўзи севган ишни танлади. Мураббийликдаги баъзан табиий, баъзан сунъий, кутилмаган қийинчиликларга қарамай, таслим бўлмади ва қатъий турди. Бугун эса Марко Росси ва жамоаси гарчи гуруҳда қолиб кетган бўлсада, Евро-2020"ни чинакам қахрамонлардек тарк этмоқда.      

Эслатиб ўтамиз, тунда Венгрия сафарда Германияга жиддий қаршилик кўрсатди ва 84-дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайлигина ғалабани қўлдан чиқарди ҳамда гуруҳда қолиб кетди. 


Нозима Зарипова хориж сайтлари асосида тайёрлади

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика