Latest news

06:40Суперлига. "Навбаҳор" йирик ҳисобда зафар қучди, "Пахтакор" ва "Динамо" эса ўйиннинг охирги дақиқаларида уч очкони қўлга киритди  0 02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  8 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  33 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  20 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42

Сабри Лямуши: "Ўтган ўйинда омадимиз чопганди, бу сафар ҳам ғалабани кўзлаганмиз" News

Сабри Лямуши: "Ўтган ўйинда омадимиз чопганди, бу сафар ҳам ғалабани кўзлаганмиз"

ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Жайиш" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Сабри Лямуши иштирок этди.


"Бизни илиқ қарши олганликларингиз учун миннатдорчилик билдираман. Қатардаги ўйинда ҳар иккала жамоа учун осон бўлмаган баҳс кечганди. Дастлабки ўйинда бизга омад кулиб боққани боис уч очкони қўлга киритгандик. Биз рақибни қандай кучга эканлигидан хабардормиз. Эртанги беллашувда биз футболдан завқ олишга ва ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Таркибдаги барча футболчилар ва мураббийлар штаби ушбу тўқнашувга тўлиқ шай ҳолатда. Бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Рўзиқул Бердиев яхши жамоани шакллантирган. Унинг ўйин фалсафаси менга ёқди", - дея ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди Сабри Лямуши.


- Сардор Рашидов терма ихтиёридан тўғри Қаршига келди. "Ал Жайиш"нинг сўнгги ўйинида ва машғулотларда иштирок этмади. Бу жиҳат эртанги ўйинда уни асосий таркибга киришига тўсқинлик қилмайдими?

- Сардор Рашидов терма жамоага кетиш олдидан "Ар Райян"га қарши ўйинни ҳам кичик жароҳати сабаб ўтказиб юборганди. Аммо ушбу футболчимиз Ўзбекистон терма жамоаси сафида иккала ўйинда ҳам майдонга тушди ва яхши ҳаракат қилди. Баҳрайн билан учрашувда эса гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Ўйлашимча, Рашидов яхши спорт формасида. Бугунги машғулотлардан сўнг якуний қарорни қабул қиламан. Менимча, уни майдонга туша олмаслигига ҳеч қандай сабаб келиб чиқмайди.

- Рибейро жамоа билан бирга Қаршига келмади. Бунинг сабаби нимада?

- Рибейронинг шахсий муаммолари чиқиб қолди. Шу боис у биз бирга Қаршига кела олмади.

- "Ал Жайиш" сафида юқори даражадаги футболчилар кўп бўлишига қарамай жамоа қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Нега айнан шу услубни танлагансиз?

- Куни кеча "Барселона"га қарши жуда кучли таркибга эга бўлган "Реал" ҳам қарши ҳужумлар орқали ўйнайди. Бу билан барча жамоа ўз кучидан келиб чиқиб тактика танлайди демоқчиман.

- Интернет сайтларида Сардор Рашидовнинг ёзда европа жамоаларига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бундан хабардормисиз?

- Қаерга йўл оляпти Рашидов? "Барселона" ёки "Реал"гами? Менимча, Рашидов европа жамоаларида тўп суришга қодир ва унинг даражаси бунга мос тушади. Унинг иқтидори кучли. Рашидов жамоамиз учун анча фойдали футболчи ва ҳар доим ўз меҳнати орқали ғалабаларимизга ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади.


Абдураҳмон Исса: Кучли жамоаларга қарши баҳс доимо қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлади. Мураббийларимиз ва шифокорларимиз бизни ҳар томонлама яхши тайёрлашди. Лямуши айтганидек, Доҳадаги беллашувда омадимиз келгани боис ғалабани қўлга киритгандик. Эртанги учрашувда ҳам ғалаба қозониб гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этмоқчимиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика