Сабри Лямуши: "Дрогбадек футболчинг бўлса, ўйин тақдирини ҳам ўзгартириб юбора оласан"
15 jun 2014 10:01
News
Сабри Лямуши: "Дрогбадек футболчинг бўлса, ўйин тақдирини ҳам ўзгартириб юбора оласан"
Кот-д’Ивуар терма жамоаси бош мураббийи Сабри Лямуши Япония устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйинни яхши бошлай олмадик. Кейин эса кўплаб вазиятлар яратишга муваффақ бўлдик. Биз учун турнирни яхши бошлаб олиш жудаям муҳим эди.
Дрогбадек футболчининг борлиги ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга ёрдам беради.
Футболчилар ғалабадан жудаям ҳурсандлар. Лекин, биз ҳозирча кейинги босқичга чиққанимз йўқ", - дейди Лямуши.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments