Latest news

13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  5 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  9 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  21 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  17 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" News

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг саудияликлар бош мураббийи Саад Ал Шеҳри фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ассалому алайкум. Бугунги учрашув қийин ўтиши кутилганди. Кеч келганимиз ҳам таъсир қилди. Натижа қониқарли. Асосий мақсад кейинги иккита учрашувда ғалаба қозониш. Биринчи учрашувни кучли рақибга қарши ўтказганимиз ҳам фойда берди. Навбатдаги баҳсларда хушёрроқ ўйнаймиз. 

- Таиланддаги Осиё чемпионати сизнинг мураббийлгигингиздаги терма жамоа бизнинг U-23 терма жамоамизга қарши ўйнаган ва ғалаба қозонган эди. Бугун улардан бир неча ёш кичик бўлган терма жамоа билан ўйнадингиз. Улар ўртасидаги фарқни айта оласизми? Қайси бири кучлироқ?

- Албатта тўғрисини айтсам, бу - янги авлод. Ўзбекистонда ҳамиша кучли ёшлар етишиб чиққан. Турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларга қарши ўйин доим қийин кечади. 

- Саудия Арабистони ёшлари гол урганидан сўнг ўйинни пасайтириб юбориши нима билан боғлиқ?

- Бугунги учрашув муҳим, лекин натижа томондан аҳамиятли эмасди. Боиси бугунги очко ҳисобга олинмайди. Шу боис бугун кўпроқ ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик. Асосий ижрочиларни навбатдаги баҳсга олиб қўйганмиз".

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика