Latest news

02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  7 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  35 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  380 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  7 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" News

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг саудияликлар бош мураббийи Саад Ал Шеҳри фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ассалому алайкум. Бугунги учрашув қийин ўтиши кутилганди. Кеч келганимиз ҳам таъсир қилди. Натижа қониқарли. Асосий мақсад кейинги иккита учрашувда ғалаба қозониш. Биринчи учрашувни кучли рақибга қарши ўтказганимиз ҳам фойда берди. Навбатдаги баҳсларда хушёрроқ ўйнаймиз. 

- Таиланддаги Осиё чемпионати сизнинг мураббийлгигингиздаги терма жамоа бизнинг U-23 терма жамоамизга қарши ўйнаган ва ғалаба қозонган эди. Бугун улардан бир неча ёш кичик бўлган терма жамоа билан ўйнадингиз. Улар ўртасидаги фарқни айта оласизми? Қайси бири кучлироқ?

- Албатта тўғрисини айтсам, бу - янги авлод. Ўзбекистонда ҳамиша кучли ёшлар етишиб чиққан. Турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларга қарши ўйин доим қийин кечади. 

- Саудия Арабистони ёшлари гол урганидан сўнг ўйинни пасайтириб юбориши нима билан боғлиқ?

- Бугунги учрашув муҳим, лекин натижа томондан аҳамиятли эмасди. Боиси бугунги очко ҳисобга олинмайди. Шу боис бугун кўпроқ ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик. Асосий ижрочиларни навбатдаги баҳсга олиб қўйганмиз".

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика