Latest news

20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  0 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  39 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  4 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" News

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг саудияликлар бош мураббийи Саад Ал Шеҳри фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ассалому алайкум. Бугунги учрашув қийин ўтиши кутилганди. Кеч келганимиз ҳам таъсир қилди. Натижа қониқарли. Асосий мақсад кейинги иккита учрашувда ғалаба қозониш. Биринчи учрашувни кучли рақибга қарши ўтказганимиз ҳам фойда берди. Навбатдаги баҳсларда хушёрроқ ўйнаймиз. 

- Таиланддаги Осиё чемпионати сизнинг мураббийлгигингиздаги терма жамоа бизнинг U-23 терма жамоамизга қарши ўйнаган ва ғалаба қозонган эди. Бугун улардан бир неча ёш кичик бўлган терма жамоа билан ўйнадингиз. Улар ўртасидаги фарқни айта оласизми? Қайси бири кучлироқ?

- Албатта тўғрисини айтсам, бу - янги авлод. Ўзбекистонда ҳамиша кучли ёшлар етишиб чиққан. Турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларга қарши ўйин доим қийин кечади. 

- Саудия Арабистони ёшлари гол урганидан сўнг ўйинни пасайтириб юбориши нима билан боғлиқ?

- Бугунги учрашув муҳим, лекин натижа томондан аҳамиятли эмасди. Боиси бугунги очко ҳисобга олинмайди. Шу боис бугун кўпроқ ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик. Асосий ижрочиларни навбатдаги баҳсга олиб қўйганмиз".

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика