Latest news

15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  3 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6

Рюжи Сато жамоаларимиз учун қанчалик омадли? News

Рюжи Сато жамоаларимиз учун қанчалик омадли?

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасидаги ўйинни япониялик Рюжи Сато бошқариб боради.

Шу тариқа, Рюжи Сато олтинчи бор ўзбек жамоалари иштирокидаги ўйинда ишлайди

2014 йил U19 Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Ўзбекистон БАА билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Ушбу ҳакам 2015 йил Жанубий Корея - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳам ишлаганди. Учрашувда Зоҳир Қўзибоев гол урганди ва баҳс 1:1 ҳисобида тугаганди.

Ўтган йил Сато ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Локомотив"нинг "Фулад"га қарши учрашувида ҳакамлик қилган. Ўша учрашув ҳам 1:1 ҳисобида тугаганди.

Бу йил Рюжи бир йўла икки бор ўзбек клублари иштирокидаги учрашувни бошқариб борди.

ОЧЛ 1-тури доирасидаги "Ал Аҳли" - "Насаф" ўйинида "аждарлар" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Ўша ўйинда ҳакам Эркин Бойдуллаевга қизил карточка кўрсатган ва Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликни эътиборсиз қолдирганди.

3-турдан ўрин олган "Сепахон" - "Локомотив" учрашувида "темирйўлчилар" Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевнинг голлари эвазига зафар қучишганди - 2:0.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Филиппин учрашуви 24 март куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 18:00да бошланади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика