Latest news

07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  30 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1

Рюдигер: "Мен "Челси" учун боримни бердим" News

Рюдигер: "Мен "Челси" учун боримни бердим"

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Лондон клубини тарк этиши ҳақида гапирди.

"Бу қарор мен учун оғир бўлди. Клуб менга доим яхши муносабатда бўлган. Бироқ мен жамоа учун боримни бердим деб ўйлайман. Энди мени янги синов кутмоқда.

Агар санкция бўлмаганида, "Челси"да қолишим мумкинми ёки йўқми, бу ҳақда батафсил маълумот беришни истамайман. Имконият бор эди, лекин муаммо санкцияларда эмас. Бу бир томонлама ҳикоя эмас", – деди Рюдигер.

Олдинроқ германиялик футболчи келаси мавсумдан бошлаб "Реал"да ўйнаши ҳақида хабар берилганди. Рюдигернинг маоши солиқлардан кейин 9-10 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, ҳимоячи Испания пойтахтига кўчиб ўтгани учун бонус олади. Расман Антонио Рюдигернинг "Реал"га ўтиши Чемпионлар Лигаси финал учрашувидан сўнг эълон қилиниши кутилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика