Latest news

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  0 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  7 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради News

Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради

"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Испания кубоги финалида "Барселона" (қўшимча таймлардан сўнг 2:3)га қарши ўйинда бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеага тажовуз қилмоқчи бўлгани учун узр сўраб, расмий баёнот берди.

"Кечаги хатти-ҳаракатимни оқлаб бўлмайди. Бундан чин дилдан афсусдаман. Ажойиб ўйин кўрсатдик, айниқса иккинчи бўлимда. 111-дақиқадан сўнг жамоага ёрдам бера олмадим, ўйин якунланиши арафасида эса хатога йўл қўйдим. Яна бир бор ҳакамдан ва панд берган инсонларимдан узр сўрайман", - деб ёзди германиялик футболчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ўйиннинг иккинчи қўшимча бўлимига қўшиб берилган вақтда Рюдигер техник зонада туриб, ҳакамга муз улоқтирган ва четлатилганидан кейин ҳам ўзини тажовузкор тутиб, ҳакамга тажовуз қилишга уринди. Уни "Реал" техник ходимларидан бир неча киши қийинчилик билан ушлаб турди.


Рюдигер 4-12 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика