Latest news

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  158 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  2 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  35 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Рустам Қурбонбоев: “Бешинчи ўрин бизга ярашмайди” News

Рустам Қурбонбоев: “Бешинчи ўрин бизга ярашмайди”

Собиқ футболчи, эндиликда мураббийлик касби билан шуғулланаётган Рустам Қурбонбоев ҳозирда “Пахтакор” футбол клубининг 1999 йилда туғилган ёшларини шуғуллантирмоқда.
Яқинда унинг гуруҳи Қозоғистонда бўлиб ўтган Антон Рохосович Шох хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирида иштирок этиб қайтди.

Мазкур мусобақада Рустам Қурбонбоев шогирдлари бешинчи ўринни эгаллашди. Албатта, жами саккизта жамоа иштирок этган турнирда бешинчи ўрин билан қайтиш “Пахтакор” учун қониқарли натижа ҳисобланмайди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи ҳам айтиб ўтди.

“Хотира турнири яхши савияда ўтди, - дейди Рустам Қурбонбоев. - Ташкилий ишларнинг ҳаммаси жойида бўлди. Энди ўтказган ўйинларимизга келсак, гуруҳда дастлаб “Дордой” билан дуранг ўйнадик, кейинги баҳсда “Бунёдкор”га ютқазиб қўйдик ва учинчи ўйинда Олма-Ота жамоасини мағлуб этдик. Натижада гуруҳда учинчи ўринни эгалладик. Плей-офф баҳсларида эса аввалига “Спартак” (Тошкент), ундан кейин яна ўша Олма-Ота жамоасини мағлуб этиб, якунда бешинчи ўринни олдик. Олдимизга қўйилган вазифа “Пахтакор” учун ўйинчи етказиб беришдир. Бу борада ишлаяпмиз. Хотира турнирида жамоамиздан Георгий Аҳмедов “Томошабинлар меҳрини қозонгани учун” соврини билан тақдирланди. Бу ҳам бизни хурсанд қилди”.

Қуйида “Пахтакор-99”нинг хотира турнирида қайд этган натижалари ва голлар муаллифини келтириб ўтамиз.

Гуруҳ баҳслари
“Пахтакор-99” - “Дордой” (Бишкек) - 1:1
Гол: Роман Жўраев.

“Пахтакор-99” - “Бунёдкор” (Тошкент) - 0:1

“Пахтакор-99” – СДЮШОР-2 (Олма-Ота) - 3:0
Голлар: Сарвар Солиев (2та), Ойбек Ҳамидов.

Плей-офф баҳслари
“Пахтакор-99” - “Спартак” (Тошкент) - 3:2
Голлар: Рамил Саркаев (2та), Сарвар Солиев.

“Пахтакор-99” – СДЮШОР-2 (Олма-Ота) - 7:1
Голлар: Сарвар Солиев (2та), Георгий Аҳмедов (2та), Рамил Саркаев, Роман Жўраев, Ойбек Ҳамидов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика