Latest news

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  74 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  6 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  37 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  8 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Рустам Нартажиев: "Англияда кун яхши ўтяпти" News

Рустам Нартажиев: "Англияда кун яхши ўтяпти"

Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футбол клубининг икки нафар тарбияланувчиси Англия биринчи дивизиони вакили "Флитвуд Таун" сафида ўз маҳоратларини оширмоқда.

Булар - дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров. Ҳар иккала клубнинг ўзаро ҳамкорлигига кўра, футболчиларимиз у ерда уч ой малака оширишади.

Ўзбекистонлик футболчилар "Флитвуд Таун"да Бэрри Николсон қўл остида машғулотларда иштирок этишяпти. Яқинда ёш дарвозабонимиз Рустам Нартажиев "Флитвуд Таун" клуби расмий сайтига интервью бериб, Англиядаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

"Менга бу ердаги ҳаёт ёқяпти. Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Қолаверса, баъзи пайтларда ёш болакайларни шуғуллантиряпман. Авваллари болалар билан бирга ишламагандим ва бу иш менга ёқиб қолди. Эҳтимол, шу нарса сабаб бўлиб фаолиятимни якунлаганимдан сўнг дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишласам ажаб эмас".

"Прохоров иккаламиз бу ерга 18 сентябрь куни келгандик. Шундан бери орадан бир ой вақт ўтди ва ҳозирча асло зерикканимиз йўқ. Менга Англиянинг об-ҳавоси ҳам маъқул келди. Бу ерда ҳаво бизга нисбатан анча илиқ экан. Жамоадошларим Серёга иккаламизга кўп нарса ўргатишяпти: маҳаллий урф-одатлар, инглиз тилида гапириш. Ҳозир инглизчани анча яхши ўрганиб олдим".

"Бу ердаги машғулотлар жуда оғир экан. Ўзбекистонда ҳар кунлик машғулот деярли бир хил давом этади. Англияда эса ҳар куни ҳар хил машқларни бажарамиз ва бу менга ёқяпти".

"Бизда кунига бир маҳал машғулот бўларди, бу ерда эса баъзан бир кунда уч марта шуғулланамиз. Мен ҳар куни ўзимда ўзгаришларни ва ўсишни ҳис қиляпман. Бу ерда ўрганаётганларим кейинчалик жуда асқотади деб ўйлайман".


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика