Latest news

15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  3 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  5 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  2 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  16 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  18 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  18 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  9 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  16 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  11

Рустам Мирсодиқов: “Хорижда йиғин ўтказиш ҳақида қуръадан кейин ўйлаб кўрамиз” News

Рустам Мирсодиқов: “Хорижда йиғин ўтказиш ҳақида қуръадан кейин ўйлаб кўрамиз”

Жорий чемпионатда 9-ўринни эгаллаган “Металлург”нинг янги мавсум режаларини билиш мақсадида жамоа устози Рустам Мирсодиқов билан суҳбатлашдик.

- Рустам ака, маълум муддатлик таътилдан сўнг жамоалар тайёргарликни бошламоқда. Сизнинг бошқарувингиздаги “Металлург” қачон йиғилади?

- Режамизга кўра 15 декабрь куни йигитларни йиғамиз. Янги йил байрамига қадар Чирчиқда тикланиш машғулоти олиб борилади. 

- Жамоангиз янги мавсум олдидан хорижда ҳам йиғин ташкил этса керак?

- Биласизми, ҳозир бу ҳақда сизга аниқ маълумот бера олмайман. 17 декабрь куни ПФЛда чемпионат-2015 ва Ўзбекистон Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тақвим жамоамиз учун қандай келади? Аввало шуни билиш керак. Кейингина хорижга чиқиш масаласини ҳам ўйлаб кўрамиз. 

- Сир эмаски, ҳар йили қишда жамоалар таркибида ўйинчиларнинг келди-кетдиси юз беради. “Металлург”дан бу томондан бизга энг аниқ маълумотни сиздан бошқа ҳеч ким аниқ айта олмайди. Шу боис бу хусусда ўзингиздан эшитсак дегандик?

- Мавсум якунлангач футболчиларга дам берганмиз. Ҳозирча ҳеч бир ўйинчи менга клубдан кетиш тўғрисида айтмади. Агар шундайлар топилса бунга қаршилик қилмаймиз. Чунки мажбурлаб ўйнатишдан фойда йўқ. 

- У холда айтингчи, мавсум давомида кўз остингизга олиб қўйган ўйинчилар борми?

- Таркибимизни кучайтиришга қодир бўлган йигитларни таклиф этишни режага киритганмиз. Ишга эса энди киришамиз. Янги футболчилар билан музокара ўтказамиз. Келиша олсак, сафимизга қўшиб оламиз. Лекин бу билан таркибни бутунлай ўзгартириб юборамиз демоқчи эмасман. Ҳар йилгидек 1та 2 нафар янги ўйинчи бўлиши мумкин. 

Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика