Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Рустам Мирсодиқов: “Эсонқуловнинг оёғи синди, уни ёлғизлатиб қўймаймиз” News

Рустам Мирсодиқов: “Эсонқуловнинг оёғи синди, уни ёлғизлатиб қўймаймиз”

“Динамо” – “Металлург” учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи:

- Ўйинни кўрдинглар, “Металлург”нинг катта устунлиги остида ўтди. Биз рақибнинг ўйинларини яхшилаб ўргангандик. Шунга яраша тактика танладик. Бу эса ўз самарасини берди. Тўғриси майдон эгаларидан ҳужумкор футбол кутгандик. Аммо уларнинг беш нафар ҳимоячи билан чиққанлиги бизнинг “юмушимизни” осонлаштирди. Шу ўринда биз майдон эгаларининг иккинчи ролдаги ўйинига ҳам тайёрлангандик. Кўрсатмаларни аниқ бажарганликлари ва чиройли ғалаба учун барча йигитларга катта раҳмат.

Эсонқуловнинг жароҳати хусусида? Оёғи синган, гипс қўйдирдик. Жавоҳирнинг жароҳат олганлиги яхши бўлмади. Ўша вазиятда гол бўлмаса ҳам, Эсонқуловнинг тўқнашувдан четда қолганида рози эдим. Нима қилардик, бу футбол. Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Жавоҳирни ёлғизлатиб қўймаймиз. Базада йигитлар билан, шифокор кўз ўнгида бўлади. Ҳали ёш, тезда соғайиб, сафга қайтишига ишонамиз. Ёшларимиз “Металлург”нинг келажаги, дейди Рустам Тўхтамуродович.
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика