Latest news

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  87 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  128 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Рустам Ашурматов: “Ўзбекистонлик футболчиларнинг хорижга йўл олишида реклама ва агентлар муҳим роль ўйнайди” News

Рустам Ашурматов: “Ўзбекистонлик футболчиларнинг хорижга йўл олишида реклама ва агентлар муҳим роль ўйнайди”

Бундан аввалги йилларда турли ёшдаги терма жамоаларимиз Жаҳон чемпионатларида, турли халқаро нуфуздаги мусобақалардан муваффақиятли иштирок этиб келишди.

Табиийки, ушбу турнирларда ўзини кўрсатган ёш иқтидорларга чет эллик скаутлар томонидан эътибор ошади. Лекин, нима учундир клубларимиз ўз футболчиларини ёшлигидан хориж жамоаларига қўйиб юборишни исташмайди. Бунга Корея К Лигасида ўйнаётган ҳимоячимиз Рустам Ашурматов ҳам “Тезкор Студия” лойиҳасида ўз муносабатини билдирди.

“Битта нарсани аниқ айтишим мумкин, Поль Погба, ёки Умтитиларнинг энг катта фойдаси Европа футболида тарбиялангани бўлди. Уларда жамоадан жамоага ўтиш жараёни, трансферлар осонроқ кечади. Баъзи бир европаликлардан сўрасангиз Ўзбекистонни билмаслиги мумкин. Шунингдек, реклама, агентлик, клубларнинг футболчиларга катта сумма қўйиб қўйиши катта роль ўйнайди. Масалан, биз терма жамоага бориб ўйинимиз пасайиб қолади демаган бўлардим. Мисол учун бизга қарши ўйнайдиган футболчилар кучли жамоаларда, топ чемпионатларда ўйнашгани учун бизникилар билан таққослашади. Агарда кучли клублар ўзбек футболини ва чемпионатини яхши билганида жуда кўп футболчиларимиз Европага кетган бўларди”,- дейди Ашурматов.

Ўтган давр мобайнида кўплаб футболчиларимизга хусусан Акром Комиловга “Ред Булл Зальцбург”, Отабек Шукуровга “Хоффенхайм” , Забиҳилло Ўринбоевга Португалия юқори лигаси клублари томонидан чорловлар бўлган эди. Бироқ, трансферлар турли сабабларга кўра амалга ошмаганди.


Қуйида "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин:  


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика