Latest news

09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  2 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  5 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0 07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  7 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  2 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  3 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  5 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  22

"Хориждан таклифлар U-23 Осиё кубогидан кейин бошланган эди" — Руслан Жиянов Туркиядаги йиғин ва "Нижний Новгород" ҳақида News

"Хориждан таклифлар U-23 Осиё кубогидан кейин бошланган эди" — Руслан Жиянов Туркиядаги йиғин ва "Нижний Новгород" ҳақида

"Олимпик" кеча ўртоқлик учрашувида Босния ва Герцоговинанинг "Велес Мостар" клубини мағлубиятга учратди.

2:1 ҳисобида ҳамюртларимизнинг ғалабаси билан тугаган учрашувда голлардан бирига "Олимпик" футболчиси Руслан Жиянов муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг унга бир нечта саволлар билан юзландик. 

"Кунига 2-3 маҳал шуғулланмоқдамиз. Буни табиий қабул қилиш керак, деб ўйлайман. Чунки ҳозир юкламалар бериладиган пайт. Кечки машғулотларда кўпроқ тактика устида ишланяпти. Футболчиларда интилиш, мотивация бор. Нимадирга эришиш учун нимадирдан воз кечиш керак

Ўртоқлик учрашувларига келсак, рақиблар жисмоний тарафлама бақувват. Ўйин давомида бир-биримизга яқинроқ ўйнашимиз талаб қилинади. Техник томондан қолган жамоалардан кучлимиз",- дейди Руслан Жиянов. 


- Футболчиларнинг ҳаракатларида оғирлик сезиляпти. Юкламаларни қабул қилиш қандай кетяпти? Тикланишчи?

- Тўғри. Мисол учун кеча ўйин куни ҳам машғулот ўтказгандик. Оғирлик сезилади. Толиқиш катта. Шунинг учун бўш вақт юзага келиши билан тикланишга эътибор қаратяпмиз. 

- "Нижний Новгород" (Пари НН) билан келишув қандай бўлди? 

- Тиббий кўрикдан ўтдим. Таклиф агентлар орқали келди. Биласиз, Иброҳимҳалил Йўлдошев билан агентимиз битта. Жамоага бориб қўшилганимда унинг ёрдами тегишига ишонаман. 

- Ёзда юртимизда бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогидан сўнг сизга таклифлар келиб тушганмиди? 

- Осиё кубогидан кейин кўп мамлакатлардан, Европа клубларидан чорловлар олдим. Ёз ойидаёқ қизиқишлар бошланганди. "Нижний Новгород" (Пари НН) масаласи эса шу кунларда расман аниқ бўлиши мумкин. 

Абдулазиз Искандаров (Туркия, Анталия)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика