Latest news

15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  6 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  8 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  9 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   4

Руслан Аҳмедов: "Турон" билан ўйинда биз ғалабага ҳақлироқ эдик" News

Руслан Аҳмедов: "Турон" билан ўйинда биз ғалабага ҳақлироқ эдик"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Футбол шунақа, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилаётган вақтда тасодифан дарвозага кириб кетиши мумкин. Йигитларга ўйин борасида ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар берилган кўрсатмаларни 80 фоиз тўғри бажаришди. "Турон" жамоасини 1 очко билан табриклайман.

Биз бу ўйинда ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман, чунки тўп дарвоза тўсинига тегиб голга айланмаган вазиятларимиз ҳам бўлди.

- Муҳаммадқодир Раҳимбергановнинг ҳозирги ҳолати қандай?


- Муҳаммадқодирни ўйин стратегияси бўйича майдонга туширдик. Ҳозирда унинг жисмоний имкониятлари яхши холатда эмас. Шундай бўлса ҳам у ўзининг қобилияти билан ўйинни ўзига оладиган даражадаги футболчи. Сўнги вақтларда кўп жароҳат олаяяпти. Раҳимбергановдан келажакда умидимиз катта.

- Таркибда жароҳатланган футболчилар борми?

- Ҳа, бизда жароҳатланган футболчилар бор. Масалан, истеъдодли футболчимиз Диёр Рамазонов жароҳат олган. Насиб бўлса улар ҳам тез орада жароҳатларидан қутулиб сафимизга қайтишади.

- Ёшлар терма жамоасига сафига чақирув олган ёш футболчи Хабибулло Матёқубовнинг майдонга туширилмаётганига сабаб нима?


- Ёшларга ҳам албатта имконият берамиз. Ўйиннинг боришидан келиб чиқиб бир оз муддат тушириб тажриба тўплашларига шароит яратишни режалаштирганмиз. Про-лиганинг даражасига мос деб ҳисобласак, албатта уларни ҳам майдонга туширамиз. Хабибулло Матёқубов, ёш умидли футболчи. Унинг келажакда маҳоратли футболчи сифатида етишишига ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика