Latest news

11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  3 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  5 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  5 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  8 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  8 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  11 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  20

Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз" News

Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Хоразм" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар бунга ҳақли эди. Тезкор гол ўтказиб юборганимиз жамоага таъсир қилди. Узоқ масофадан йўлланган зарба дарвозабонимизни айбдор қила олмайман. Сирпанчи майдонда у тўп йўналишини аниқ баҳолай олмади. Ўйинни кучайтиришга ҳаракат қиламиз деганимизда иккинчи голни ҳам қабул қилиб олдик. Менимча, учинчи голда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганди, бироқ ҳакамларнинг қарори бошқача бўлди. Такрорий вазиятни кўриб чиқдик. Икки ҳимоячимиз чизиқ устида турганди. Дарвозабонимиз тўпни қўлидан чиқариб юборган тақдирда ҳам ўйинчиларимизга тегарди. Бу ҳолатда қандай қилиб гол бўлиши мумкин? Иккинчи таймда ўйинни жонлантирдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳаёт давом этади. 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиш, албатта, ачинарли. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- "Хоразм" аввалги ўйинларга нисбатан суст ҳаракат қилди, бунга сабаб нима?

- "Қўқон-1912", "Бухоро" каби жамоалар Суперлигага даъвогар саналади. Биз ҳозирча турнир жадвалининг юқори поғоналарида юргандирмиз, бироқ аввал айтганимдек, ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрланиш керак. Ўйинни таҳлил қиламиз. Мағлубият кутилмаган зарба бўлди. 

- "Хоразм" мавсум аввалида таркибни шакллантириб, бир қатор кучли футболчиларни далб қилди. Жамоага Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- Раҳбарият томонидан бизга вазифа қўйилмаган. Лекин юқори ўринларни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Жўжаларни кузда санаймиз.

Rating:    

Comments

   
03 apr 09:22:43
CHest
Ассалому алайкум худди бирор марта жамоаси учун пул берип куйгандек гапириш нотургри лекин.
   
02 apr 21:14:52
Mr credo
Вазифа куйилмаган булса нимага футболчиларга ойлик беришади
   
02 apr 20:59:20
Buran Urazmatov
Похуй қатнашаверинг вазифа бўлмаса. Таёр пулни йўқотиш хам бир санат.
   
02 apr 20:54:38
Manchester N_1
Davay Xorazm guch!
   
02 apr 20:51:14
Gol_Plus
Пеп Гвардиола: Жужани кузда санаймиз муш ))))
-1   
02 apr 21:17:47
Озод Ачилов
ПРО-Лиганинг 8 жамоасидан 7 таси яхши формада экан, жамоалар ўртасида фарқ катта эмас...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика