Latest news

00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Хомяковсиз "Андижон" ўз майдонида мағлуб бўлди, Сурхон эса сафарда Абрамов жамоасига енгилди  0 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  4 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  3 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  83 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик" News

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Шўртан" жамоаси "Машъал"га қарши ўйинда ғалабага эришганди. Шу боис уларнинг бугунги ўйинга кучли иштиёқ билан чиқишларини билардик. Шунга мос тайёргарлик кўрдик.

Режа иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш эди, қизил карточкадан кейин ҳужумкорликни оширдик ва гол урдик. Ўйин охиригача натижа ўзгаришсиз қолди ва ғалабага эришдик

- Бугун "Хоразм" ёмон ўйнамади. Нега жамоангиз шунақа ўйини билан жадвалнинг қуйи ўринларида юрибди?

- Бизда ўтган йилги шаклланган таркиб 70-80 фоизга ўзгариб кетганди. Шу боис чемпионатнинг дастлабки турларида жамоа ўзаро бир-бирини тушунишда муаммоларга дуч келди.

- Ниязметовни бугун 52 дақиқа ўйнатдингиз. Кейин унинг ўрнига Бешимов туширилди. Бу ўзгариш қанчалик ўзини оқлади?

- Бешимовда жароҳат бор эди. Энди-энди қайтаяпти. Биз уни ўйиннинг сўнги қисмида тушириб амалиёт бермоқчи эдик. Ниязметов сариқ карточка ишлаб олди. Биз эҳтимолий иккинчи карточка хавфи бор учун майдондан олдик.

- Биринчи бўлимда "Шўртан" ҳимоячиси олган карточкага муносабатингиз қандай?

- Вазият биздан узоқроқ нуқтада эди. Бош ҳакам ва ён ҳакам ўша жойга яқинроқ эди. Такрорий вазиятни кўриб чиқамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика