Latest news

11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  0 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  5 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  2 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3

Руслан Аҳмедов: "Биринчи даврада бир сўм ойлик олганимиз йўқ" News

Руслан Аҳмедов: "Биринчи даврада бир сўм ойлик олганимиз йўқ"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман. Барибир жамоа футболчилари биздан кўра савиялироқ. Биз эса кутилганидек ҳимоявий услуб танлагандик. Режамиз дастлабки 15-20 дақиқаликда рақибнинг катта темпига туриб бериб, гол ўтказиб юбормаслик, кейинчалик темпни тенглаштириб, гол уришни истагандик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятимиз бўлди. Ундан фойдаланишимиз керак эди. "Локомотив"ни яна бир бор табриклайман. Уларга омад тилайман. Жамоа ўз олдига қўйилган вазифасини бажаради деб ўйлайман. Шу сабабдан улар ҳозир етакчи бўлиб туришибди. Ҳаёт давом этади. Ютқаздик. "Локомотив" биринчи ўринда эканлиги бекорга эмаслигини кўрсатди. Биз кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Биринчи даврадаги ўзаро ўйинда "Хоразм"да кўпроқ имконият бўлганди. Бугун эса аксинча. Бу ўйинларда мезбон фактори роль ўйнадими?

- Албатта, мезбон фактори доимо роль ўйнайди. Айниқса майдон сифатида. Масалан, биз бошқачароқ майдонда машғулот қиламиз. "Локомотив" майсаси эса жуда юқори савияда, тўп тез юради. Шу боисдан йигитларим анчагина қийналади. Паслар тезлиги, ҳаракат тезлиги бошқача. Юу эса доимо ўз сўзини айтади. Биз эса барибир ҳимояда ўйнадик. Хоразмдаги ўйинда ҳам 70 фоиз тўпни ушлаб турди "Локомотив". Ўшанда стандартдан кейин гол уриб, асосан қарши ҳужумларда ўйнагандик. Кам ҳужум қилганимизга илк навбатда майдон сифати ҳалақит берди. Шунда ҳам ҳаракат қилдик. Тўп бошқача сакрагани учун биринчи голни, рикошет бўлгани учун иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ҳеч бўлмаса дуранг ўйнаб кетишни ният қилгандик. Майли бу футбол.

- Биринчи бўлимдан кейин дарвозабоннинг алмаштирилиши ўтказиб юборилган голлар сабаблими?

- Ҳа, бу ерда бошқа сабаб ҳам бор. Биринчи голни ўтказиб юборгандан кейин дарвозабон ўзини йўқотиб қўйди. Дарвозабон ярим жамоа дейишади-ку. Ҳаяжонлангани учун алмаштирдик. Голдан кейин у бир қанча вазиятларда нотўғри ўйнади. Ҳимоядан чиқиб кетиш борасида ўзимизнинг режаларимиз бор эди. У шундай режаларда хато қилди. Шунинг учун уни алмаштиришга тўғри келди. 

- Айниқса иккинчи бўлимда ҳимоядан чиқишда жамоа кўп хато қилди. Бу олдинги ўйинларда ҳам кузатилаётганмиди?

- Ҳа, кузатилаётганди. Бугун айтганимдек, "Локомотив"нинг прессинги жуда кучли бўлди. Хатолар эса дарвозабондан бошланди. Биринчи паснинг нотўғри бўлганлиги сабабли барча схемалар бузилади. Биз бошқача йўналишни режа қилгандик, бироқ дарвозабон ҳаммасини бузиб ташлади. Шу сабабли ҳимоядан чиқишда кўп хато қилдик. 

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўзингиз учун керакли нуқталарни кучайтира олдингизми?

- Йўқ, чунки бизда молиявий томондан ҳолат яхши эмас. Бизга фақатгина 20 июндан расмий тарзда ҳомий бириктирилди. Бунгача жамоа биринчи даврада бир сўм ойлик олгани йўқ. Шу боис биз жамоага савияли футболчилар чақира олмаймиз. Биздан 6 нафар футболчи кетган бўлса, фақатгина икки футболчини таркибга жалб қилдик. Қолганига эса ёшлар билан ишлаяпмиз. Секинлик билан молиявий томондан барқарорлашяпмиз, "Узтелеком" қарзларни ёпишга ҳаракат қиляпти. Ёзги трансферларда эса биз анчагина қийналдик. Бюджетимиз кам, биринчи даврада ойлик берилмагани учун футболчиларни олиб келишнинг иложи бўлмади. Балки келаси йили бўлиб қолар. Молиявий томондан яхши бўлиб турсак, таркибни кучайтирармиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика