Руни: "Мен тўғрисўз йигитман"
20 aug 2015 10:45
News
Руни: "Мен тўғрисўз йигитман"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Рунининг ҳисоблашича, у янги мавсумда фақат биргина ўйинда ёмон ўйин кўрсатди.
"Биргина ўйинда ёмон ҳаракат қилдим ва энди ҳамма шуни муҳокама қиляпти. Шунга ўхшаш ўйинлар фаолиятим давомида бир неча марта бўлган. Дам олиш куни бўлиб ўтадиган ўйинда гол уришга умид қиламан. Аммо мавсум эндигина бошланди. Ўз ўйинимни топиб олишим учун вақт етарли.
Мен тўғрисўз йигитман. Агар яхши ўйнай олмасам, "Астон Вилла"га қарши ўйинда ўз даражамдан пастроқ ўйин кўрсатдим дейман. "Брюгге"га қарши баҳсда ҳаракатларим муваффақиятли бўлди деб ўйлайман. Биз ғалаба қозондик - асосийси шу. Гол урмаётганим ҳақида кўп ўйлаётганим йўқ ва нима қилишни биламан. Имконият қидириб, улардан унумли фойдаланиш керак. Тез орада бунга муваффақ бўламан деган умиддаман" - дейди Руни.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
22:10
"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди 2
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Comments