Руни "Эвертон"ни бошқаришдан бош тортди News

Руни "Эвертон"ни бошқаришдан бош тортди

"Эвертон" раҳбарияти Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқаргач, янги мураббий қидирмоқда.

Номзодлардан бири "Дерби"да ишлайдиган Уэйн Руни ҳисобланади. Бироқ ёш мураббий "ирис"ларни бошқаришдан бош тортди.

"Эвертон" раҳбарияти агентимга мурожаат қилди ва интервью беришни сўради. Мен эса рад этдим. Қачондир Премьер-лигада мураббий бўлишимга ишонаман ва бунга 100% тайёрман. Аммо ҳозирда "Дерби" билан амалга оширадиган ишларим бор, буни мен муҳим деб биламан", - дейди Руни.

"Дерби Каунти" айни дамда Чемпионшипда кураш олиб бормоқда. Клуб молиявий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика