Руни “Эвертон”га ўтиш учун маоши камайишига ҳам қарши эмас
08 jul 2017 00:51
News
Руни “Эвертон”га ўтиш учун маоши камайишига ҳам қарши эмас
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни “Эвертон”га қайтмоқчи.
У мерсисайдликлар сафига ўтиш учун ҳафтасига 250 минг фунтни ташкил этувчи маошининг пасайтирилишига ҳам рози.
Рунинг “МЮ” билан шартномаси икки йилдан кейин ниҳоясига етади. 31 ёшли футболчи 2004 йили айнан “Эвертон”дан “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилинган эди.
Рунининг “Эвертон”га ўтиши масаласи маникунианликларнинг Ромелу Лукакунинг сотиб олишлари борасидаги трансфер музокаралари жараёнида кўриб чиқилмоқда.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments