Latest news

01:20Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Атлетик" 2:1 (матнли трансляция)  4 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  24 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44

Руфат Акрамхўжаев: “Нурафшон” билан ўйинда йигитлар охиригача курашгани учун ғалаба қозондик” News

Руфат Акрамхўжаев: “Нурафшон” билан ўйинда йигитлар охиригача курашгани учун ғалаба қозондик”

Кеча биринчи лиганинг 13-тур ўйинларига старт берилди. Тошкентда “НБУ-Осиё” жамоаси Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини қабул қилди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг “банкилар” устози Руфат Акрамхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Очиғини айтганда, ўйин биз учун яхши ўтди. Ўзимиз учун керакли ҳисобни қайд эта олганимиздан хурсандман. Йигитлар ғалаба қозониш йўлида охиригача курашди. Учрашувда илк бор ҳисобни очганимиз ҳам қайсидир маънода ғалабамизга сезиларли равишда туртки берди. Аммо голдан кейин шогирдларим бироз ҳотиржамликка берилгандек туюлди. Иккинчи бўлимда ҳам битта тўп киритиб, ғалабани ўз томонимизга оғдириб олдик.  

- Менимча ҳеч қайси мураббий жамоасининг ўйинидан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Гарчи уaнинг жамоаси ғалаба қозонган тақдирда ҳам. Шу боис мен ҳам футболчиларимнинг иккинчи таймдаги харакатидан 70-80 фоизга кўнглим тўлди дейишим мумкин. Таймлар бўйича солиштирадиган бўлсак, кўпроқ иккинчи бўлимда ўйинимиз ўзимиз хоҳлаган кўринишда кечди.

- “Нурафшон” ҳақида нима дейиш мумкин? Кўпчилик бу жамоани олий лигага чиқишга асосий давогар сифатида кўрмоқда. Лекин мен уларни камситмаган холда шуни айтиб ўтмоқчиманки, бу борада “Динамо”нинг олдига тушиш нурафшонликлар учун қийин бўлади. Чунки Самарқанд жамоаси таркибида нисбатан савияси юқори бўлган ўйинчилар жамланган. Қолаверса улар мана бир нечта турки, мағлубиятга учрамай келмоқда. Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси билан ҳозирча тўқнаш келмадик. Демоқчиманки олий лига йўлланмаси учун курашда “Нурафшон”га осон бўлмайди. Лекин бу рақибимизга омад тилайман.

- Иқтидорли ҳужумчимиз Тимур Усмонов ҳақида илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Ҳужумчига ҳос бўлган ҳислатлар унда мужассам. Бунгача “Локомотив” ёшлар жамоасида ўйнаб келаётганди. Жорий йилдан бошлаб, “НБУ-Осиё» учун харакат қилмоқда. Ҳозирча 12та ўйинда 10та гол урди. Ўйлайманки Усмонов олий лига клубларида ҳам йўқолиб қолмайди ва ҳар қандай жамоа ўйинини кучайтиришга қодир. Агарда унга таклифлар бўлса, маслаҳатлашиб кўрамиз – дейди Руфат Акрамхўжаев.

Исломбек Рустамбеков.
Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика