Latest news

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  202 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  15 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  2 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  9 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   25

Руфат Акрамхўжаев: "Насаф" билан ўйинда футболчиларимизнинг даражаси қандайлиги билинди" News

Руфат Акрамхўжаев: "Насаф" билан ўйинда футболчиларимизнинг даражаси қандайлиги билинди"

Суперлиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев фикрлари билан ўртоқлашди





"Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашув футболчиларимизнинг даражасини кўрсатиб қўйди. Тактик ва жисмоний томондан қай даражада тайёрлиги билинди. Биринчи бўлимда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Иккинчи бўлим бошидаги иккита гол ҳаммасини ўзгартириб юборди. Бу руҳий томондан ҳам йигитларга таъсир қилди.

Сўнгги учрашувларда ўйинимиз қовушмаётганига сабаб сифатида бирор нарсани кўрсата олмайман. Қайсидир жойда биздан омад юз ўгирмоқда. Яна нимадир етишмаяпти. Ўтказиб юборган голларимиз футболчиларга руҳий томондан зарба бўлди. "Насаф" жамоаси қанотларда яхши ҳужумлар ташкил қилишини билар эдик. Голдан сўнг ўйин суратини ўзгартириб ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилдик. Афсуски бунга эриша олмадик.

Бу йилдан ёшларга эътибор қаратишни бошладик. Жамоамизда 3-4 нафар тажрибали ижрочи бор. Уларнинг ёрдамига таянамиз",- дейди Руфат Акрамхўжаев.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика