Latest news

08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  5 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  50 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  5 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  7 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  8 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1

Руфат Акрамхўжаев: “Мағлубиятга учраётган пайтимизда ҳам йигитлар руҳан “синиб” қолмади” News

Руфат Акрамхўжаев: “Мағлубиятга учраётган пайтимизда ҳам йигитлар руҳан “синиб” қолмади”

Кеча биринчи лиганинг 7-тур ўйинлари старт олди. Тошкентда кичик дерби бўлиб ўтди.

Унда “НБУ-Осиё” ҳамшаҳари “Обод”ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Якуний ҳисоб “банкирлар” фойдасига ҳал бўлганидан сўнг (5:2) мезбонлар устозини фикрлари билан қизиқдик. 

- Учрашувнинг дастлабки 30 дақиқасидан қониқиш хосил қилмадим. Йигитлар бу вақт давомида берилган вазифани бажара олмади. Аммо қолган дақиқаларда улар аста-секин ўзларини кўрсата бошлади. Айниқса иккинчи бўлимда ўйинимиз кутилганидек чиқди ва шу тариқа керакли натижани қўлга киритдик – дея гап бошлади Руфат Акрамхўжаев. 

- Биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан иккита гол ўтказиб юбордик ва бўлим якунланишига келганида, Леонид Кошелев ҳисобни қисқартира олди. Мазкур гол жуда керак эди. Айнан ҳисобни 1:2 кўринишга келтирганимиздан сўнг йигитларда руҳий жиҳатдан ўсиш бўлди ва бу уларга қандайдир умид учқунларини уйғотди. 

- “Обод” яхши жамоа. Буни олдин ҳам айтганман. Уларда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган ва бундан ташқари аҳиллик бор. Гарчи ҳисоб 4:2 ёки 5:2 бўлаётганида ҳам рақиб футболчилари дадил олдинга ташлангани эътиборга моликдир. 

- Албатта дербида муваффақият қозонганимиздан мамнунман. Йигитлар ўзларида куч топа олди ва иродали ғалабани қўлга киритдик. Бунинг учун шогирдларимга миннатдорчилик билдирган бўлардим – дейди “НБУ-Осиё” бош мураббийи. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика